Қайднома

Қидирув

Испания кубоги: «Барселона» сафарда ҳам «Валенсия» енгиб, финалга йўл олди

Испания кубоги: «Барселона» сафарда ҳам «Валенсия» енгиб, финалга йўл олди

  09.02.2018 10:13
  0
  437
Испания кубоги: «Барселона» сафарда ҳам «Валенсия» енгиб, финалга йўл олди

«Месталье» стадионида кечган жавоб учрашувда «Валенсия» жамоаси «Барселона» футболчиларига муаммо туғдира олмади.

«Валенсия» илк дақиқалардан катта куч билан ҳужумга отланмади. Фарқли ўлароқ меҳмонлар тўпни назорат қилишди ва кўпроқ ҳавф туғдиришди. Биринчи бўлимда ҳар икки жамоада вазиятлар бўлди, аммо гол урилмади.

Иккинчи бўлим бошларида Суарес ва Коутиньо биргаликда голли вазият яратиб унумли фойдаланишди. Филиппе Коутиньо шу тарзда илк голини киритди. Учрашувнинг 85-дақиқасида «Барселона» орадаги фарқни иккита голга етказди. Иккинчи голга ҳам Суарес аниқ узатмани амалга оширди, голни эса Ракитич ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Шу тариқа, «Барселона» кетма-кет 5-марта Испания кубоги финалига йўл олиб, бу борада рекорд ўрнатди.

ИСПАНИЯ КУБОГИ. ЯРИМ ФИНАЛ ЖАВОБ УЧРАШУВИ

ВАЛЕНСИЯ – БАРСЕЛОНА – 0:2 (0:0)

Голлар:  0:1 – 49 Коутиньо, 0:2 – 82 Ракитич.

Валенсия: Доменек, Габриэл, Гайя, Монтойя, Гарай (Рубен Везу, 71), Парехо, Кондогбиа, Коклен (Гонсалу Гедеш, 55), Родриго (Солер, 55), Вьетто, Дзадза.

Барселона: Силлессен, Умтити, Пике (Мина, 83), Альба, Андре Гомеш(Коутиньо, 46), Серджи Роберто, Бускетс, Ракитич, Иньеста (Паулиньо, 65), Месси, Суарес.

Огоҳлантиришлар: Родриго (34), Дзадза (75), Парехо (90).

Биринчи ўйин: 0:1


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz