Қайднома

Қидирув

Лемар «Монако» билан янги шартнома имзоламоқчи эмас

Лемар «Монако» билан янги шартнома имзоламоқчи эмас

  09.02.2018 11:13
  0
  416
Лемар «Монако» билан янги шартнома имзоламоқчи эмас

«Монако» клуби ярим ҳимоячиси Тома Лемар жамоаси билан амалдаги шартномани узайтиришдан бош тортди.

«Ливерпуль» устози Юрген Клопп кишги трансфер мавсумида 22 ёшли футболчини ўз жамоасида кўришни хоҳлади ва унга «Барселона»га йўл олган Филиппе Коутиньонинг ўринбосари сифатида қараган эди. Бироқ «Монако» ўз етакчисини мавсум ўртасида қўйиб юборишни истамади.

Таъкидланишича, мерсисайдликлар ёзда ҳам янги таклиф билан чиқадилар. Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда «Ливерпуль» Лемар трансфери учун 78 млн евро таклиф қилганди.

Ушбу мавсум Тома Франция чемпионатида 16та ўйин ўтказиб, 2 гол ва 6та голли узатмага муаллифлик қилган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz