Қайднома

Қидирув

ОФК мутахассислари “Бунёдкор”да ҳам бўлишди

ОФК мутахассислари “Бунёдкор”да ҳам бўлишди

  09.02.2018 14:32
  0
  407

ОФК мутахассислари Жоерн Шлим ва Марсель Исакович ташриф буюришди. Осиё футбол конфедерацияси мутахассислари “Бунёдкор” футбол клуби ва стадионига ташриф буюришди.

Асли европалик бўлган мутахассисларнинг юртимизга, қолаверса клубимизга ташрифи хориж тажрибасини юртимиз клубларига қўллаш ва уни тадбиқ этиш борасида керакли кўрсатма ва маслаҳатлар беришдир.

Эсингизда бўлса, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан учрашув чоғида ОФКнинг етук мутахассисларини юртимизга олиб келиш ва уларнинг тажрибаларидан фойдаланиш борасида келишувга эришганди.

Шу келишув асосида “Бунёдкор” футбол клуби ва стадионига ОФК мутахассислари Жоерн Шлим ва Марсель Исакович ташриф буюришди. Мутахассислар Осиё клублари фаолиятини ўрганиб, уларга хориж тажрибасини қўллаган ҳолда клубларнинг салоҳиятини янада оширишга ўз кўмакларини беришмоқда.

ОФКнинг европалик мутахассислари “Бунёдкор”нинг лицензиялаш борасида амалга ошираётган чора-тадбирлари билан яқиндан танишиб, амалий маслаҳатларини беришди.


Манба: fcbunyodkor.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz