Қайднома

Қидирув

Бекободликларда ҳам навбатдаги синов баҳси

Бекободликларда ҳам навбатдаги синов баҳси

  10.02.2018 06:51
  0
  375
Бекободликларда ҳам навбатдаги синов баҳси

Янги мавсум бошланишига саноқли кунлар қолмоқда. Суперлига клублари айни кунларда ўйин амалиётини шакллантириш учун кўрик-назорат учрашувларига зўр беришмоқда. Бекободнинг “Металлург” жамоаси тайёргарликнинг сўнгги босқичини Қибрай ўқув-машғулот масканида олиб бормоқда.

Андрей Шипилов етакчилигидаги футболчилар ҳар куни икки маҳалдан машғулотлар ўтказишяпти. Ўз навбатида назорат учрашувларига ҳам катта эътибор қаратишяпти. Муқаддам бир ҳафталик иш якунлари шундай ўйинлар билан хулосаланилган бўлса, мавсум яқинлашган сайин назорат учрашувлари сони ҳам ортиб бормоқда. Жумладан, эртага Тошкент вилояти “Дўстлик” жамоа хўжалиги стадионида бекободликлар Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига қарши майдонга чиқишади. 14 февраль санасига “Нефтчи” билан, 17 февраль кунига эса “Сўғдиёна” билан назорат учрашувлари режалаштирилган. Мазкур ўйинлар янги мавсум олдидан мураббийлар штаби учун асосий таркибни шакллантиришда сўнгги кўрик вазифасини ўтаб беради.

Шу ўринда бугун “Металлург” футбол клуби Ўзбекистон футбол ассоциациясининг дастлабки “буюртмаси”дан ўтганлигини айтиб ўтиш лозим. Жамоа билан шартнома имзолаган ҳамда тиббий кўрикдан ўтган футболчиларнинг биринчи гуруҳи ЎФАда “заявка” қилинди. Қолган футболчилар ва клуб раҳбарияти вакиллари 19 февраль куни буюртмадан ўтади.

Манба : "Металлург" матбуот хизмати



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz