Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 16-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Ҳамюртимиз Темурхўжа Абдухолиқов фаолият олиб борадиган “Ал-Сайлия” клуби ўз майдонида “Қатар СК”ни қабул қилди. Ушбу ўйинда мезбонлар 38-дақиқадаёқ қизил карточка сабабли, майдонда 10 киши бўлиб қолишди ва улар 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Абдухолиқов мазкур ўйинни асосий таркибда бошлади ва 79-дақиқада заҳирага олинди.
Қатар Юлдузлар лигаси. 16-тур
“Ал-Сайлия” – “Қатар СК”- 0:2
***
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Фурқатжон Ҳасанбоев Тожикистоннинг “Хўжанд” клубида давом эттиради. Ўтган мавсумнинг биринчи ярмини Фарғонанинг “Нефтчи” клубида, иккинчи ярмини эса “Андижон” сафида ўтказган Ҳасанбоев Тожикистон кубогининг амалдаги ғолиби бўлган “Хўжанд” билан шартнома имзолади. Жумладан, ҳамюртимиз жамоасининг ОФК кубоги учун топширган рўйхати (заявка)дан ўрин эгаллади. Маълумот учун, “Хўжанд” клуби ОФК кубоги плей-офф босқичида Туркманистонннинг “Ахал” клубига қарши баҳс олиб боради.
***
Ҳозиргина БАА чемпионати 16-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров тўп сурадиган “Ажман” клуби ўз майдонида “Ал Наср”ни қабул қилди. Ушбу ўйинда меҳмонлар Марсело Цирино томонидан киритилган гол эвазига 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ҳамюртимиз учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.
БАА чемпионати. 16-тур
“Ажман” – “Ал Наср” 0:1
Гол: Марсело Цирино (76).
Манба: sports.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20