Қайднома

Қидирув

«Uzbek Tigers»янги мавсумни мағлубият билан бошлади

«Uzbek Tigers»янги мавсумни мағлубият билан бошлади

  10.02.2018 09:40
  0
  442
«Uzbek Tigers»янги мавсумни мағлубият билан бошлади

Бугун "Uzbek Tigers" жамоаси Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг саккизинчи мавсумида илк жангини ўтказди.

Янги мавсумда"America" гуруҳида ўз жангларини ўтказадиган вакилларимиз учун мавсум осон бошлангани йўқ.

Афсуски, ўтказилган бешта жангнинг барчасида спортчиларимиз имкониятни бой бериб қўйдилар. Якунда кубалик боксчилар йирик - 5:0 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Тўқнашувда ҳисоблар қуйидагича кўриниш олди:

-52кг: Йозбани Виета - Худойназар Файзов 3:0

-60кг: Лазарио Альварес Эстрада - Шунқор Абдурасулов 3:0

-69кг: Рониель Иглесиас - Маҳмуд Ғоипов 3:0

-81кг: Хулио ла Круз - Мадиёр Саидраҳимов 3:0

+91кг: Хосе Лардует Гомес - Баҳодир Жалолов 2:1

Энди ушбу жамоалар 27 февраль куни Термиз шаҳрида соат 18:30да бошланадиган жавоб тўқнашувида ўзаро ҳисоб-китоб қилиб оладилар.


Манба: www.olympic.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz