Қайднома

Қидирув

Пеп Гвардиола: «Стоунз ўйнаши мумкин, Сильва эса йўқ»

Пеп Гвардиола: «Стоунз ўйнаши мумкин, Сильва эса йўқ»

  10.02.2018 10:37
  0
  455
Пеп Гвардиола: «Стоунз ўйнаши мумкин, Сильва эса йўқ»

«Манчестер Сити» бош бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ доирасидаги «Лестер»га қарши учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Стоунз ўйнаши мумкин, Сильва эса йўқ. «Лестер»га қарши ўйнинга 18 футболчини заявка қилдик. Гари Невилл хавотир олмаса ҳам бўлаверади.

Агуэрога дам беришга қарор қилдим, аммо ҳозир сафимизда мавжуд ягона ҳужумчи айнан у. Серхио жуда кўп майдонга тушди ва яхши ўйинлар кўрсатди.

Габриэл Жезус 1 – 2 ҳафтадан кейин сафга қайтади.

Чиройли ўйин кўрсатиш ёқади, аммо биз 3-4 турнирда қатнашмоқдамиз ва ҳар 3-4 кунда майдонга тушишга тўғри келмоқда. Бундай пайтларда кучни тежаб, ҳар ўйинга тенг тақсимлаш керак. Ҳакамлар, врачлар – барчага дам олиш муҳим.

Ҳозирда бизни «Лестер»га қарши ўйин кутиб турибди, уч кундан кейин Чемпионлар лигасида майдонга тушамиз, буш кундан кейин эса Англия лига кубоги финалида ўйнашимиз керак.

Футболчиларнинг кучини ҳар кун назорат қилиб туришимиз лозим» – дейди Гвардиола.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz