Қайднома

Қидирув

Ғолиблик йўли

Ғолиблик йўли

  11.02.2018 00:22
  0
  1090
Ғолиблик йўли

Хитой майдонларида қаҳрамонлик кўрсатган ёшлар терма жамоасининг ғолибона юриши 2012 йили бошланган эди аслида.

Ўшанда 1996-1997 йилларда туғилган футболчилардан иборат термамиз ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финалига қадар мураккаб йўлни босиб ўтган ва якунда пенальтилар сериясига кўра, Япония U-16 жамоасини таслим этганди.

Ўз ўрнида айтиш жоиз, 2010 йили қитъа биринчилиги Тошкентда ташкиллаштирилган ва вакилларимиз финал баҳсида КХДР термасига бас келолмагандилар - 0:2.

Ўсмирлар чемпионати-2012

2012 йили U-16 тоифасидаги Осиё чемпионати финал босқичига Эрон мезбонлик қилганди. Аввало, форслар юртида ажойиб футбол кўрсатиб,  шоҳсупага кўтарилган терма жамоамиз таркибини эсга олиб ўтамиз:

Дарвозабонлар - Шоҳрух Эшбўтаев, Сарвар Каримов, Аббос Ўлмасбеков

Ҳимоячилар - Ислом Исмоилов, Шоҳжаҳон Қиличев, Иброҳим Абдуллаев, Акром Комилов, Достон Ҳамдамов, Жамшид Болтабоев, Ҳумоюн Аъзамов, Ойбек Эркинов

Ярим ҳимоячилар - Равшан Хурсанов, Иззатилла Абдуллаев, Жавоҳир Сиддиқов, Алишер Мирзаев, Отабек Шукуров, Адҳам Аҳмаджонов, Улуғбек Давлатов, Илҳом Абдуғаниев, Исломбек Каримов

Ҳужумчилар - Муҳиддин Одилов, Акобир Тўраев, Шоҳжаҳон Аббосов, Темур Файзуллаев

Бош мураббий: Дилшод Нуралиев

Ўша турнир финалининг пенальтилар сериясида зарбани бехато амалга оширишган Акром Комилов ва Отабек Шукуров ҳозирги ёшлар (олимпия) терма жамоамизнинг етакчилари қаторида туришади. Тўғри, Отабек Шукуров яқиндагина БААнинг «Шаржа» клуби билан шартнома тузгани сабаб, Осиё чемпионатига боролмади.

Зеро, у янги жамоага имкон қадар тезроқ ўрнашиб олиши керак. Аммо Отабек мусобақа «заявка»сига киритилганди. Демакки, унга ҳам олтин медаль топширилади, барибир. Ҳа, таркибга қарасак, ўсмирлар ўртасида чемпионликка эришган йигитларимиз орасида атиги 3 нафари ёшлар миқёсидаги Осиё биринчилигига борди, холос.

Буниси энди табиий жараён бўлса керак. Ҳар ҳолда, 16 ва 23 ёш оралиғидаги вақтни барқарор тарзда ўтказиш анча мушкул. Бу ерда ўсмирликдан ёшлар даражасига чиқиш фактори бор. Тушунарлики, иқтидор эгаларидан даврлар алмашувида нафақат жисмоний тайёргарлик, балки руҳий мувозанатни ҳам бир маромда ушлаш талаб этилади.

Кейинги қадам

Чемпион ўсмирларимиз 2013 йил 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари оралиғида БАА майдонларида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида майдонга тушишди.

Панама термасига қарши кечган илк баҳсда бугунги ёшлар жамоасининг мустаҳкам қалқонига айланиб улгурган Рустам Ашурматов ҳам гол урганди.

Эсласангиз, жамоамиз турнирнинг 1|8 финалида гондурасликларга аламли тарзда ютқазиб қўйган ва 24та иштирокчи орасида 11-ўринни банд этганди.

Факт ўрнида. БААдаги кичик мундиалнинг чорак финалида Бразилия ва Мексика терма жамоалари ўзаро тўқнаш келган ҳамда томонлар 12 марта (!)дан пенальти тепишганди.

Яна бир ЖЧ

2015 йилнинг 30 май - 20 июнь кунлари вакилларимиз Янги Зеландияда ташкиллаштирилган U-20 белгиси остидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишди. Муҳими, йигитларимиз якунда кучли саккизликка кириб, ижобий таассурот қолдиришди.

Бугуннинг қаҳрамонларидан Достон Ҳамдамов 3та ва Забиҳилло Ўринбоев 2та гол уришганди. Айтганча, Забиҳилло 2013 йили худди шу ёш тоифасида Туркияда ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам қатнашганди.

Факт ўрнида. 2013-2018 йиллар оралиғидаги 4та қитъа ва жаҳон чемпионатида иштирок этган жамоамиз таркибларига назар солсак, Акром Комилов ва Достон Ҳамдамов уларнинг ҳаммасида бор.

Бўлажак қадам

Чемпион жамоамизнинг саёҳати шу нуқтада якунланяпти. Тўғри, олдинда Жакартада ўтадиган Осиё ўйинлари турибди. Лекин бу турнир ФИФА реестрига кирмайди.

Шундай бўлсада, юртдошларимиз Осиё ўйинларида 24 йил олдинги зафарли юришни такрорлашга уриниб кўришлари керак.

Дарвоқе, ҳозирги ғолиб йигитларимиздан 8 нафарида 2020 йилга белгиланган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига бориш ва Токио-2020 Олимпиадасига йўл олиш имконияти бор.

Осиё чемпионати-2018 (U-23)да чемпионликка эришган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси

футболчиларининг халқаро турнирлардаги натижалари

Футболчи

Туғилган санаси

Клуби

ОЧ-2018

ОЧ-2016

ЖЧ-2013

ЖЧ-2015

Ботирали Эргашев

1995 йил 23 июнь

«Пахтакор»

+

-

-

+

Дилшод Ҳамроев

1995 йил 11 июль

«Навбаҳор»

+

-

-

-

Раҳимжон Давронов

1996 йил 3 октябрь

«Машъал»

+

-

-

-

Рустам Ашурматов

1996 йил 7 июль

«Бунёдкор»

+; 1та гол

-

+; 1та гол

+

Ҳожиакбар Алижонов

1997 йил 19 апрель

«Пахтакор»

+; 1та гол

-

-

-

Акром Комилов

1996 йил 14 март

«Бунёдкор»

+; 1та гол

+

+

+

Аббос Отахонов

1995 йил 25 август

«Навбаҳор»

+

-

-

+

Ислом Қобилов

1997 йил 1 июнь

«Бунёдкор»

+

-

-

-

Ойбек Рустамов

1997 йил 2 апрель

«Қўқон-1912»

+

-

-

-

Ҳусниддин Ғофуров

1997 йил 20 март

«Нефтчи»

+

-

-

-

Достон Турсунов

1995 йил 13 июнь

«Нефтчи»

+; 1та гол

+

-

+

Азиз Ғаниев

1998 йил 22 февраль

«Насаф»

+; 1та гол

-

-

-

Одил Ҳамробеков

1996 йил 13 февраль

«Насаф»

+

-

+

+

Жасур Яхшибоев

1997 йил 24 июнь

«Пахтакор»

+; 3та гол

-

-

-

Жавоҳир Сиддиқов

1996 йил 8 декабрь

«Қўқон-1912»

+; 1та гол

-

-

+

Абдужамол Исроилов

1996 йил 24 декабрь

«Нефтчи»

+

-

-

-

Дониёр Нарзуллаев

1995 йил 11 апрель

«Насаф»

+

-

-

-

Достон Ҳамдамов

1996 йил 24 июль

«Бунёдкор»

+; 1та гол

+; 2та гол

+

+; 3та гол

Суҳроб Нуруллоев

1998 йил 4 январь

«Пахтакор»

+

-

-

-

Забиҳилло Ўринбоев

1995 йил 30 март

«Пахтакор»

+; 1та гол

-

+

+; 2та гол

Андрей Сидоров

1995 йил 26 май

«Қўқон-1912»

+; 1та гол

-

-

-

Бобир Абдухолиқов

1997 йил 23 апрель

«Насаф»

+

-

-

-

Мазкур терма жамоага реал номзод саналган футболчилар (ёш тоифаси бўйича)

 

Жамшид Болтабоев

1996 йил 3 октябрь

«Пахтакор»

-

+

+; 1та гол

-

Жавоҳир Соҳибов

1995 йил 1 март

«Пахтакор»

-

+; 1та гол

+

+

Отабек Шукуров

1996 йил 22 июнь

«Ал-Шаржа»

-

+

+

+

Элдор Шомуродов

1995 йил 29 июнь

«Ростов»

-

+

-

+; 2та гол

Изоҳ: ОЧ-2018 - 23 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати; ОЧ-2016 - 22 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати; ЖЧ-2013 - 17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати; ЖЧ-2015 - 20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати.

Бугуннинг қаҳрамонлари

Рустам Ашурматов. Ҳимоя чизиғида мустаҳкам туришган футболчиларимизнинг ҳаракатларини испаниялик селекционерлар диққат билан кузатишгани ва улар ҳақида маълумотлар йиғишгани ҳақида эшитдик. Испанлар биринчи навбатда, Рустам Ашурматовга эътибор қаратган бўлсалар, ажабмас.

Чунончи, у марказий ҳимоя позициясида Достон Турсунов билан ажойиб жуфтлик ҳосил қилганча гуруҳ босқичи мураккабликларини шараф билан енгиб ўтиш баробарида ҳужум ҳаракатларини қўллаб-қувватлашни ҳам унутмади.

Энг муҳими, ҳужумда ҳам бинойидек ўйнаган Рустам тимсолида Бахтиёр Ашурматовнинг ҳақиқий ворисини кўрдикки, бундан алоҳида шодлансак бўлаверади.

Айтганча, олий лигада жами 62та ўйинда иштирок этган футболчи 2017 йилги мавсумда голлари ҳисобини очганди. Яна бир диққатга сазовор факт: Рустам нисбатан қўполлоқ ўйнашни талаб этадиган позицияда ҳаракатланишига қарамай, бирор марта қизил карточка олмаган.

Акром Комилов. Қўқонлик яна бир иқтидор барча ёш тоифасидаги терма жамоаларимизда тўп суришга улгурди.

«Бунёдкор» вакили чап қанот ҳимоясини ёпишдан ташқари, клубдоши Достон Ҳамдамов билан бирга ярим ҳимоянинг сўл томони шиддатини оширишни эплаяпти. Эътиборлиси, Акром миллий жамоамизда ҳам кўриниш бера бошлади - ҳозирча 3та ўйинда қатнашди.

Жавоҳир Сиддиқов. «Пахтакор» 2016 йилги мавсумнинг иккинчи даврасида ўз тарбияланувчисини «Қўқон-1912» клубига юборди ва бу билан «Қўқон Мессиси» пайдо бўлишига замин яратди.

Осиё чемпионати ярим финалида корейсларга қарши кечган баҳсни эсланг: Забиҳилло Ўринбоевга узатилган заргарона «пас»га фақат тасанно ўқиш мумкин.

Бўйи атиги 164 сантиметрга тенг Жавоҳирнинг ҳам ташқи кўриниш, ҳам ўйин услуби бўйича ўша бетакрор Мессини эслатиб юбораётгани айни ҳақиқат.

Азиз Ғаниев. «Насаф» вакили Равшан Ҳайдаров кўрсатмаларига биноан стоппер вазифасини бажарди. Ёш ярим ҳимоячи ажойиб зарбага эгалигини кўп марта кўрдик. Азиз ўз иқтидорини намоён қилиш учун сабот билан меҳнат қилишдан эринмайди.

Дейлик, миллий жамоамиз ва БАА термаси ўртасидаги ўртоқлик ўйинида ҳам яхши қирраларини кўрсатишга уринди. «Ал-Файсали»га қарши кечган ОЧЛ саралаши «плей-офф» ўйини эса унинг айни пайт юксак спорт формасида эканлигига далил бўлди.

Ғаниевда Токио-2020 Олимпиадасида иштирок этиш учун курашиш имкони бор. Бу унинг омадли йигитлигидан далолат. Демак, Азиз эндигина йўлга чиқди, ҳаммаси ҳали олдинда!

Одил Ҳамробеков. 7-рақам соҳибларига хос тарзда майдондаги позициясини тобора мустаҳкамлаб бораётган футболчи Осиё чемпионатида гол урмади, аммо фойдали иш коэффициенти бўйича ҳаммадан устун эканлигини ОФК ҳам тан олди.

Қисқаси, эътирозга ўрин йўқ. Наманган туманида туғилган Одил олий лигада ҳам кўп гол урмайди (сўнгги 2 мавсумда 2та), муҳими, у барқарор.  Ҳамробековни «Навбаҳор» сафида кўришни орзу қилаётган наманганлик мухлисларнинг ҳали анча сабр қилишларига тўғри келади, шекилли.

ФИКРАТ


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz