Қайднома

Қидирув

Тосун: Ким эканлигимни барчага кўрсатиб қўймоқчиман

Тосун: Ким эканлигимни барчага кўрсатиб қўймоқчиман

  12.02.2018 14:55
  0
  452
Тосун: Ким эканлигимни барчага кўрсатиб қўймоқчиман

Англиянинг “Эвертон” клуби ҳужумчиси Женк Тосун янги жамоага мослашиш жараёни қай тарзда кечаётгани ҳақида сўзлаб берди.

“Янги муҳитга мослашиб яшаш осон эмас. Туркия билан бу ерни фарқи бор экан. Тўғриси мослашиш мураккаб кечяпти. Бу ҳақда Сэм Эллардайс ҳам айтди. Сэм билан ўртамизда ҳеч қандай низо йўқ.

У менга АПЛга тезроқ мослашиб олишим учун шароит яратиб беряпти ва жисмоний ҳолатим максимал даражага етса, ҳар доим асосий таркибда ўйнашимни уқтирди.

Туркияга қайтиб бораманми? Ҳозирча йўқ. Тўғри “Бешиктош”га мухлислик қиламан аммо “Эвертон” билан бирор натижага эришмасдан ортга қайтиш ниятим йўқ. Мақсадим барчага Женк Тосун ким эканлигини кўрсатиб қўйиш”, - дейди Тосун.

Эслатиб ўтамиз, Женк 27 миллион эвазига “Эвертон” жамоаси футболчисига айланганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz