Қайднома

Қидирув

Жалил Кимсанов: «Нефтчи»нинг асл шон-шуҳратини тиклашга ҳаракат қиламиз

Жалил Кимсанов: «Нефтчи»нинг асл шон-шуҳратини тиклашга ҳаракат қиламиз

  11.02.2018 20:38
  0
  471
Жалил Кимсанов: «Нефтчи»нинг асл шон-шуҳратини тиклашга ҳаракат қиламиз

“Нефтчи” сафига қўшилган қўқонлик ҳимоячи Жалил Кимсановдан  дастлабки таасуротлари билан ўртоқлашишни сўрадик.

- Аввало менга ишонч билдириб жамоага таклиф қилган мураббийларимизга раҳмат айтмоқчиман. "Нефтчи" мураббийларидан тушган таклифдан сўнг ўзимни вилоятнинг бош жамоаси сафида синаб кўришга аҳд қилдим. 

"Нефтчи"да тўп суриш ҳар бир фарғоналик футболчининг орзуси десам адашмасам керак. Таассуротларим яхши. Мен ўзимга берилган бу имкониятдан фойдаланиб "Нефтчи"нинг асл шон-шуҳратини тиклашга ўз хиссамни қўшмоқчиман.

Шу ўринда мени бу жамоага ўтишимга розилик билдирган "Қўқон-1912" жамоаси раҳбариятига, шахсан Нўъмон ака Ҳасановга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ўз она шаҳрим бўлган Қўқон жамоасига келаётган мавсумда омад ёр бўлишини тилайман. Ўйлайманки "Қўқон-1912" ҳам "Нефтчи" ҳам бу мавсумда ўз мухлисларини хурсанд қилади.

Мухлисларимиздан стадионга келиб  жамоамизни қўллаб туришларини илтимос қиламан  - дейди Жалил Кимсанов

"Нефтчи" матбуот хизмати


Манба: www.fcneftchi.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz