Қайднома

Қидирув

Умид Аҳмаджонов Сеулда ташкил этилган спорт вазирларининг Конференциясида иштирок этди

Умид Аҳмаджонов Сеулда ташкил этилган спорт вазирларининг Конференциясида иштирок этди

  12.02.2018 14:45
  0
  329
Умид Аҳмаджонов Сеулда ташкил этилган спорт вазирларининг Конференциясида иштирок этди

Пхёнчханда старт олган XXIII қишки Олимпия ўйинлари доирасида бугун, 12 февраль куни мамлакат пойтахти Сеулда Корея Республикаси маданият, спорт ва туризм вазирлиги томонидан спорт вазирлари Конференцияси ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва мамлакат футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов иштирок этди. 

Конференциянинг бош мавзуси “Жамиятда спорт қадриятларини ривожлантириш” бўлиб, мазкур анжуман иштирокчиларга допингларсиз тоза спорт, ижтимоий ривожланишда спортнинг аҳамияти, спорт мусобақаларидаги ғирромликларни олдини олиш, спорт қадриятларини ривожлантириш каби масалаларда мисоллар келтириш, фикр алмашиш имконини берди. 

Конференцияни дастлаб Корея Республикаси маданият, спорт ва туризм вазири До Жонг Ван кириш нутқи билан очиб берди. Шундан сўнг иштирокчи мамлакатлар спорт мутассадилари ўз тақдимотларини ўтказишди. Конференцияда кўпгина масалалар муҳокама қилинди. Анжуман якунида эса иштирокчиларга маданий дастур намойиш этииб берилди. 

Конференциядан сўнг Умид Аҳмаджонов шу ернинг ўзида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) президенти Крейг Риди, шунингдек, Корея Республикаси маданият, спорт ва туризм ишлари вазири До Жонг Ван билан учрашди. 

Учрашувда томонлар ўртасида ўзаро дўстона алоқалар ўрнатиш, Олимпия ҳаракактини янада ривожлантириш масаласида ҳамкорлик риштараларини мустаҳкамлаш борасида келишиб олинди. 

Шунингдек, WADA Президенти Крейг Риди суҳбат давомида мамлакатимизда допинга қарши кураш масаласида олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади. Муҳтарам Президентимиз томонидан 2018 йил 3 январда эълон қилинган ПҚ-3457 сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим қадам бўлишини таъкидлаб ўтди.

Умид Аҳмаджонов ўз навбатида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги раҳбарини юртимизга таклиф этди. Крейг Риди бу таклифни бажонидил қабул қилди ва иш тақвимидан келиб чиққан холда WADA Президентининг Ўзбекистонга яқин ойлар ичида ташриф буюришига оид келишувга эришилди.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz