Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: Биз эртага тўқсон дақиқа ҳимояланмоқчи эмасмиз

Рўзиқул Бердиев: Биз эртага тўқсон дақиқа ҳимояланмоқчи эмасмиз

  12.02.2018 20:05
  0
  552
Рўзиқул Бердиев: Биз эртага тўқсон дақиқа ҳимояланмоқчи эмасмиз

Бугун Теҳрон шаҳридаги Эрон Ислом Республикаси футбол Федерациясида ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ҳамда ҳимоячимиз Одилжон Ҳамробеков иштирок этди.

Рўзиқул Бердиев: Аввало ассалому алайкум. Эртага биз кучли рақиб билан ўйнаймиз, шунингдек учрашув рақибимиз майдонида бўлиб ўтади. Бунга қарамасдан биз эртага яхши ўйинимизни намойиш қиламиз ва албатта биз учун муҳим бўлган ижобий натижа учун ўйнаймиз.

Олдимизда дастлаб гуруҳ босқичига вазифаси турган эди, биз плей оффда кучли рақиб билан баҳс олиб бордик ва мақсадимизга эришдик. Энди биз гуруҳ босқичида иштирок этаяпмиз, гуруҳимизда кучли жамоалар йиғилишган.

Жамомизда кўплаб ёш футболчилар тўп тепишади. Уларда иштиёқ жуда кучли ва эртага бўладиган ўйин улар учун синов вазифасини ҳам ўтаб беради. Биз рақибни яхшилаб ўргандик ва футболчиларимизга керакли кўрсатмаларни бердик.

Бизни дуранг қониқтирадими? Футболчиларимиз ҳужумкор ўйинни яхши узлаштиришган, юқорида таъкидлаганимдек, эртага ижобий натижа учун майдонга тушамиз.
Биз эртага ҳимоявий ўйин ўйнаймизми ёки ҳужумкор ўйин? Бу борада юқорида фикримни айтиб кетдим.

“Насаф” ҳимоявий ўйинни ёқтирмайдиган жамоа ҳисобланади. Агар ҳужум қилмасанг гол ҳам ура олмайсан ва керакли натижага ҳам эриша олмайсан. Албатта ҳимоя ҳам керак, аммо биз эртага 90 дақиқа ҳимояда ўйнамоқчи эмасмиз.


Одилжон Ҳамробеков: Биз Эронга шунчаки келмадик. Мақсадимиз юқори. Ўйлайманки, биз эртага ўз ўйинимизни ўйнаймиз ва ижобий натижага эришамиз. Ўзбек футбол ишқибозлари биздан эртага ҳам ғалаба кутаяпти, биз уларни хурсанд қилмоқчимиз.

Ҳамробековга савол: Билсангиз “Персеполис”да кучли ҳужумчилар бор, ҳимоячи сифатида бунга тайёрмисиз?

-Биз рақибни яхши ўргандик ва мураббийимиздан керакли кўрсатмаларни ҳам олдик. Рақиб жамоада кучли ҳужумчилар бўлса, бизда кучли ҳимоячилар бор.

Бердиевга савол: Эртага “Озодий”да кўпминглаб мухлислар ташриф буюришади. Сизда асосан ёш футболчилар кўп. Бу ҳолат уларни гангитиб қўймайдими?

-Бу ҳолат бизнинг ёш ўйинчиларга рағбат бўлар эди. Қани энди стадион мухлисларга тўлиб тошса. Футболчилар бундан фақат куч олишади. Биз учун бу ёқимли бўлар эди. Сўзимни охирида ҳаммаларингизга ташаккур билдираман.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz