Қайднома

Қидирув

«Арсенал» мухлислари жамоани Анчелотти бошқаришини истамоқда

«Арсенал» мухлислари жамоани Анчелотти бошқаришини истамоқда

  13.02.2018 10:45
  0
  365
«Арсенал» мухлислари жамоани Анчелотти бошқаришини истамоқда

Италиялик машҳур мутахассис Карло Анчелотти «Тоттенхэм» ва «Арсенал» учрашувини кузатиш учун стадионга ташриф буюрди. Карло ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида унга ўйин ва «Уэмбли» стадионидаги атмосфера ёққанини таъкидлаган.

Унинг бу хабарига бир неча ўнлаб изоҳ қолдирган «Арсенал» мухлислари «бизни Венгердан қутқар» деган маънода ёзишмоқда. Баъзи мухлислар Анчелоттининг ёзда «Арсенал» клубини бошқаришига ишонч ҳосил қилишган.

«Тўпчилар» шу ўйинда «Тоттенхэм» жамоасига кичик ҳисобда мағлуб бўлишди ва уларнинг топ-4га киришига ҳам шубҳа пайдо бўлмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz