Қайднома

Қидирув

Пол Инс: «Челси»дагимуаммоларгаМоуриньосабаббўлди»

Пол Инс: «Челси»дагимуаммоларгаМоуриньосабаббўлди»

  13.02.2018 14:41
  0
  367
Пол Инс: «Челси»дагимуаммоларгаМоуриньосабаббўлди»

«Манчестер Юнайтед» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Пол Инснинг фикрича, «Челси» клубида кузатилаётган муаммоларнинг сабаби икки мураббий Конте ва Моуриньонинг жанжалидир.

Эслатиб ўтамиз, тахминан бир ойлар муқаддам Конте ва Моуриньо ўз матбуот анжуманларида бир-бирига ҳар хил гапларни айтишди. Масалан Антонио «қалбаки», «масхарабоз» ва «одамча» деган ибораларни ишлатган.

Инснинг таъкидлашича, ушбу ишларда устаси фаранг Моуриньо топ-4лик учун киришда даъвогар бўлган рақибини барқарорликдан чиқаришга эриша олди. Шунинг оқибатида лондонликлар ўйинида камчиликлар пайдо бўлмоқда. Антонио ўзининг вазифаларини тўлақонли адо қилмаяпти.

«Антонио Конте Моуриньо билан оғзаки жангни бошлаганидан буён ишлари юришмаяпти. Ўзини йўқотиб қўйгандек ва олдинги Контега сира ҳам ўхшамайди. «Челси»даги аҳвол ҳам ёмонлашмоқда.

Шундай таасурот пайдо бўлмоқдаки, «Челси»да ҳамма барқарорликни йўқотган ва кўриниб турибдики Моуриньо Контени салбий тарафга ўзгартириб қўйди. Ўша жанжалдан кейин Конте ғамгин кўринмоқда ва фақатгина салбий энергия тарқатмоқда.

Топ даражаги мураббий бўлар экансан, сен ОАВ нима бўлаётганига аҳамият бермаслигинг лозим. Жамоа учун яхши кайфиятни сақлаб туришинг керак», - дейди Инс.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz