Қайднома

Қидирув

Роналду: «Реал» «ПСЖ»га ҳурмат билан муносабатда бўлади»

Роналду: «Реал» «ПСЖ»га ҳурмат билан муносабатда бўлади»

  13.02.2018 14:59
  0
  78
Роналду: «Реал» «ПСЖ»га ҳурмат билан муносабатда бўлади»

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ 1/8 финали доирасида «ПСЖ»га қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ҳар доим юқори савияда ўйнашга ҳаракат қиламан. Аммо ҳар қачон ҳам ўйлаганингдек бўлавермайди. Тажрибам шуни кўрсатдики, мақсадга етиш учун тинмай ишлаш керак.

Биз кучли футболчиларга эга бўлган жамоа билан ўйнаймиз. «Реал» «ПСЖ»га катта ҳурмат билан муносабатда бўлади. Аммо «Реал» энг кучли ва бирдам жамоа эканлигини исботладик, ЕЧЛда ўйнаш бўйича улкан тажрибага эгамиз.

Билиб турибмиз, бутун диққатни жамлаш ва кейинги босқичга йўл олиш учун мана шу икки ўйинда боримизни беришимиз керак», — дейди Роналду.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2018. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.