Қайднома

Қидирув

Авазбек Ўлмасалиев: Мураббийлар ишончини оқлашим керак

Авазбек Ўлмасалиев: Мураббийлар ишончини оқлашим керак

  14.02.2018 09:40
  0
  142
Авазбек Ўлмасалиев: Мураббийлар ишончини оқлашим керак

“Нефтчи” Тошкентда янги мавсумга тайёрланмоқда. Куни кеча фарғоналиклар Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушишди. Ўйинда 1:1 ҳисоби кузатилди. Баҳсни асосий таркибда бошлаган “Нефтчи” футболчиси  Авазбек Ўлмасалиев беллашув якунлангадан сўнг клуб расмий сайти учун интервью берди.

– Баҳс жуда шиддатли кечди. Ўйинни кузатар экансиз, гарчи ўртоқлик ўйини бўлишига қарамай чемпионат учрашувларидек қизғин кечди. Хар доим дербилар қай мақомда ўтказилмасин шундай юқори суратда бўлиб ўтади. Ўзим ҳам яқинда сафга қайтдим. Ёш бўлишимга қарамай мураббийлар менга ишонч билдиришмоқда.  Албатта уларнинг ишончини оқлаб жамоага ёрдам беришни истайман.

– Авазбек,  чемпионат баҳсларида сизни асосан марказий ҳимояда кўрардик. Лекин “Навбаҳор”га қарши ўйинда қанот ҳимоясида пайдо бўлдингиз. Янги позицион чизиқда қийинчиликларга дуч келмадингизми ?

– Йўқ. Ўйин пайтида хар қандай вазият юзага келиши мумкин. Шу сабаб ҳимоячи бошқа чизиқларда ҳам ўйнашга тайёр туриши керак. Қанот ҳимоясида ўйнаш мен учун янгилик бўлмади, – дейди Авазбек


Манба: www.fcneftchi.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 25-сентябрдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz