Қайднома

Қидирув

ОЧЛ: «Насаф» турнирни йирик мағлубият билан бошлади

ОЧЛ: «Насаф» турнирни йирик мағлубият билан бошлади

  13.02.2018 21:10
  0
  588
ОЧЛ: «Насаф» турнирни йирик мағлубият билан бошлади

Осиё чемпионлар лигасининг "С" гуруҳидан ўрин олган "Персеполис" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйин якунига етди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари бу баҳсда йирик ҳисобда имкониятни бой берди.

Биринчи бўлимда қаршиликлар юқори прессинг орқали рақибга муаммо туғдиришга ҳаракат қилишди. "Аждарлар" ҳужумда ўз имкониятларидан самарали фойдалана олишмади: сўнгги узатмани аниқ берадиган футболчи топа олишмади. Баҳснинг 20-дақиқасида "Насаф" футболчилари бироз хотиржамликка берилишди ва "Персеполис" оддий вазиятда гол уриб кетишди. Рақиблар ўнг қанотдан 2 марта узатмани амалга ошириб, жарима майдончасига тўпни етказишди. Годвин Менша бош билан дарвозани ишғол қилди.

Биринчи бўлим сўнгида ҳамда иккинчи бўлим бошида "Насаф" вазиятни ўнглаш учун ҳужумкор ўйин намойиш қилди. Аммо жисмоний жиҳатдан бақувват бўлган форслар вакилларимизга имкон бермади. Боз устига, бўлим ўрталарида теҳронликлар 2 марта дарвозамиз томон йўл топишди. Али Алипурнинг зарбаларини Санжар Қувватов қайтара олмади.

Натижада "Насаф" гуруҳ босқичини мағлубият билан бошлади. Рўзиқул Бердиев жамоаси навбатдаги ўйинни 20 февраль Қаршида БААнинг "Ал-Васл" клубига қарши ўтказади.

ОЧЛ. «С» ГУРУҲИ, 1-ТУР.

«ПЕРСЕПОЛИС» - «НАСАФ» 3:0 (1:0)

Голлар: Годвин Менша (20), Али Алипур (67, 71)

Персеполис: 1.Алиризо Бейранванд, 2.Содиҳ Муҳаррами, 3.Шожа Халилзода, 4.Саид Жалол Ҳусайни (с), 10.Фаршод Ахмадзода, 13.Ҳусайн Моҳийни, 15.Мухаммад Ансори, 18.Муҳсин Робихон, 19.Воҳид Амири, 70.Али Алипур, 90.Годвин Минша.

Насаф: 35.Санжар Қувватов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 14.Шароф Муҳитдинов, 17.Дониёржон Нарзуллаев, 20.Ислом Кенжабоев, 22.Игорь Голбан, 55.Славко Лукич, 69.Драган Черан (с), 77.Жасур Ҳасанов, 92.Умарбек Эшмуродов.

Огоҳлантиришлар: Шароф Муҳитдинов (38), Славко Лукич (64).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz