Қайднома

Қидирув

«Бунёдкор» Феликс Магат бошқарётган жамоа дарвозасини тўрт марта ишғол қилди

«Бунёдкор» Феликс Магат бошқарётган жамоа дарвозасини тўрт марта ишғол қилди

  14.02.2018 12:49
  0
  980
«Бунёдкор» Феликс Магат бошқарётган жамоа дарвозасини тўрт марта ишғол қилди

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси БАА йиғини доирасидаги иккинчи назорат учрашувини ўтказди.

Рақиб жамоа Хитойнинг энг машхур клубларидан бири - "Шаньдун Лунэн" клуби бўлди.

Феликс Магат бошқарувидаги жамоага қарши баҳсда "қалдирғочлар" катта устунликка эга бўлишда ва буни якунда қайд этилган ҳисобда ҳам исботлай олишди - 4:0.

Филип Раевац (2та), Шаҳзодбек Нурматов ва Артём Габелок томонидан киритилган голлар "Бунёдкор"га йирик хисобдаги ғалабани тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача, 11 феврал куни Миржалол Қосимов бошчилигидаги "қалдирғочлар" Хитойнинг "Чуньцин Лифан" клуби билан куч синашиб, 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этишган эди.

Назорат учрашуви

"Жебел Али". Дубай. 13/02/2018.

"БУНЁДКОР" - "ШАНЬДУН ЛУНЭН" 4:0 (2:0)

Голлар: Филип Фаевац 3 (1:0), Филип Раевац 39 (2:0), Шаҳзодбек Нурматов 82 (3:0), Артём Габелок 83 (4:0).

"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Мирғиёс Сулаймонов, Анвар Ғофуров, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Жовлон Иброҳимов, Достонбек Ҳамдамов, Муроджон Тошматов, Санжар Қодирқулов, Шохруҳ Гадоев, Филип Раевац.

Захирадан майдонга тушганлар: Шаҳзодбек Нурматов, Дилшодбек Аҳмадалиев, Артём Габелок, Исломжон Қобилов, Давронбек Умиров, Расул Юлдошев, Фарруҳ Икромов, Сардор Собирхўжаев, Абдулла Абдуллаев, Миржаҳон Мираҳмадов.

"Шаньдун Лунэн": Хао Жунмин, Жилберто, Сиссе, Пелле, Ханг Ронгзе, Женг Женг, Ванг Тонг, Чуи Пенг, Ванг Далеи, Даэ Лин, Жинг Жингдао, Яо Жаншен.

Захирадан майдонга тушганлар: Ли Женгли, Тарделли, Ли Сонгйи, Ли Жуншуай, Гуо Тианю, Жанг Чи, Ли Вей, Чжоу Хаибин, Ву Цингхан, Ли Бинбин, Сонг Лонг, Ци Тианю.


Манба: www.bunyodkor.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz