Қайднома

Қидирув

«Аждарлар»нинг бешинчи уриниши: - «Порту» «Ливерпуль»ни енгишга ҳаракат қилиб кўради

«Аждарлар»нинг бешинчи уриниши: - «Порту» «Ливерпуль»ни енгишга ҳаракат қилиб кўради

  14.02.2018 12:53
  0
  163
«Аждарлар»нинг бешинчи уриниши: - «Порту» «Ливерпуль»ни енгишга ҳаракат қилиб кўради

Чемпионлар Лигаси нимчоракфиналининг дастлабки ўйинида «Порту» ўз майдонида «Ливерпуль» билан беллашади.

Қуръадан сўнг, кўпчилик мутахассислар бу жуфтликда мерсисайдликларнинг имконияти баланд деб жар солдилар. Бироқ, «аждарлар» ўз уйида исталган рақибга жиддий қаршилик кўрсатишга қодир бўлган жамоадир.

Португалия клуби гуруҳ босқичида «Бешиктош», «РБ Лейпциг» ва «Монако» билан беллашиб, 2-ўрин билан кейинги босқичга чиқди. Ўз уйида ўтказиб юборилган ўйинларнинг барчасида гол ўтказиб юборди. Миллий чемпионатда эса 21 турдан сўнг, 55 очко жамғариб, пешқадам бўлиб турибди.

«Ливерпуль» гуруҳ босқичида «Спартак», «Марибор» ва «Севилья» билан беллашиб, 3та ғалаба билан 3та дуранг натижа қайд қилиб, 1-ўрин билан плей-оффга чиқди. Юрген Клопп шогирдлари ажойиб сермаҳсулликни намойиш қилиб, рақиб дарвозасини 23 марта ишғол этишди. АПЛ жадвалида «қизиллар» учинчи ўринда бормоқда.

Қарама-қаршиликнинг қизиқарлари фактлари:

«Ливерпуль» расмий 4та ўйинда ҳеч қачон «Порту»га ютқазмаган.

Бу ўйинларда «аждарлар» атиги иккита гол урганлар.

«Порту» икки марта Европанинг энг нуфузли турнирида ғолиб чиққан, «Ливерпуль» – беш марта.

Сўнгги 10та ўйинда «Ливерпуль» 7 марта ғалаба қозонган.

«Порту» ўз майдонида сўнгги марта 2017 йил 17 октябрь куни, Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида «РБ Лейпциг»га (2:3)ютқазган.    


«Порту» бош мураббийи Сержиу Консейсау ўйиндан олдин, рақибнинг суст томонларидан фойдаланиб қолишга умид билдирди.

«Бизга зўр жамоа рўбарў келмоқда. Аммо, «Порту» юқори савияда ўйнаётганини ҳар ҳафтада кўрмоқдаман. Ҳар иккала клуб ҳам бой тарихга эга ва ҳар иккаласи ҳам кейинги босқичга чиқиш умидида. 

«Ливерпуль» ҳужуми Премьер-лигада иккинчи ўринда туради. Бундан ташқари, жамоа барқарор ўйин намойиш қилмоқда. Албатта, ҳар кимда бўлгани каби, уларнинг суст томонлари ҳам бор ва биз ундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бизнинг ўз услубимиз ва стратегиямиз мавжуд, шунга содиқ қолишга уринамиз.

Биз кўп ишладик, футболчиларим ўзини яхши ҳис қилмоқдалар ва ғалаба қозонишмоқчи» - деди Консейсау.

«Ливерпуль» устози Юрген Клопп фикрига кўра, қарама-қаршилик тақдири иккинчи ўйинда ҳал бўлади. 

«Омадимиз келган кунларда жуда кучлимиз, аммо «Порту»га қарши ўйинда натижага эриши учун, жуда ҳам кучли ўйин намойиш қилишимиз шарт.

Бу жисмонан бақувват, яхши футболчиларга эга чайир жамоа. Шу туфайли, вазифамиз осон бўлмайди.

Биринчи ўйинда ҳаммаси ҳал бўлади деб ўйламайман, «Энфилд»даги баҳсда ижобий натижадан умидворман. Чунки унда мухлисларимиз ҳал қилувчи ролни бажариши мумкин.

Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш? Бу ҳақда гапиришга ҳали эрта», – деди Клопп.

Тахминий таркиблар:

«Порту»: Са – Перейра, Рейес, Рикарду, Теллес, Эррера, Оливейра, Брахими, Корона, Марега, Соарес.

«Ливерпуль»: Кариус – Александр-Арнольд, Матип, ван Дейк, Робертсон, Хендерсон, Окслейд-Чемберлен, Вейналдум, Салоҳ, Мане, Фирмино.

Чемпионлар Лигаси, 1/8 финал, дастлабки ўйин 
15 февраль
«Порту» – «Ливерпуль» 
Стадион:
 «Драгау» (Порту, Португалия)
Ўйиннинг бошланиши: 00:45
Арбитр: Даниэле Орсато (Италия)


Манба: www.tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 25-сентябрдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz