Қайднома

Қидирув

Мини-футбол: Қорақалпоғистон, Андижон ва Сирдарёда биринчи босқич мусобақаси якунига етди

Мини-футбол: Қорақалпоғистон, Андижон ва Сирдарёда биринчи босқич мусобақаси якунига етди

  14.02.2018 15:30
  0
  442
Мини-футбол: Қорақалпоғистон, Андижон ва Сирдарёда биринчи босқич мусобақаси якунига етди

Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг йиллик тақвимида белгиланган Республика биринчилиги 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган еттита ёш тоифадаги гуруҳда ташкил этилаётганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Махсус футбол мактаб-интернетлари, Олимпия захиралари коллежи, Болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, Ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилаётган мусобақанинг биринчи босқич ўйинлари Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Андижон вилоятларида якунига етди.

Дастлаб, Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтган мусобақа ҳақида.

Республиканинг тўрт минтақасида ташкил этилди – Беруний, Хўжайли, Қўнғирот ва Чимбой. 11 ёшлилар ўртасидаги баҳсларда 11та жамоа, 12 ёшлиларда 12та жамоа, 13 ёшлиларда 10та, 14 ёшлиларда 13та, 15 ёшлиларда 10та, 16 ёшлиларда 11та ва 17 ёшлилар гуруҳида 7та жамоа иштирок этди. 15 ва 16 ёшлилар мусобақасининг Чимбой минтақасида, 17 ёшлилар ўйинларида Беруний, Қўнғирот ва Чимбой минтақаларида бор-йўғи биттадан жамоа саф тортди, холос. Финал баҳсларига Хўжайли тумани мезбонлик қилди. Унда турли ёш тоифаларида қуйидаги жамоалар ғолибликни қўлга киритишди: U-11да Чимбой, U-12да Нукус тумани, U-13да Қўнғирот, U-14да Тахтакўпир, U-15да Тахиатош, U-16да Шуманай ва U-17да Нукус шаҳри ёш футболчилари.

Сирдарё вилоятининг Гулистон, Хавос ва Янгиер шаҳарларида ўтказилган мусобақаларда қуйидаги жамоалар ғолиб бўлдилар:

U-11да Сирдарё тумани (8та жамоа орасида) , U-12да Хавос (8та), U-13да Хавос (8та), U-14да вилоят Ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби (8та), U-15да вилоят Ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби (7та), U-16да Янгиер футбол мактаб интернати (13та) ҳамда U-17да Олимпия захиралари коллежи (6та жамоа) жамоалари ғолибликни қўлга киритишди.

Андижон вилоятида ташкил этилган мусобақа якунига кўра қуйидаги жамоалар фахрли биринчи ўринни эгаллашди:
U-11да Андижон шаҳар, U-12 ва 13да Андижон шаҳар ИБЎСМ, U-14 ва15да Хўжаобод туман БЎСМ, U-16 ва 17да Булоқбоши туман БЎСМ жамоалари бош соврин соҳиби бўлишди.

Аввал қайд этганимиздек, мусобақани ташкил этишдан кўзланган мақсад мамлакатнинг барча ҳудудларида болалар ва ўсмирлар ўртасида мини-футболни янада ривожлантириш ва оммалаштириш, ёш футболчиларнинг маҳоратини ошириш, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига иқтидорли ёшларни жалб қилишдан иборат. 

Мусобақа давом этади. Ҳал қилувчи Республика финал босқичи шу йилнинг декабрь ойига белгиланган.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz