Қайднома

Қидирув

Марсело: Неймарни ПСЖнинг асосий футболчи деб ўйлаш хато

Марсело: Неймарни ПСЖнинг асосий футболчи деб ўйлаш хато

  14.02.2018 16:06
  0
  62
Марсело: Неймарни ПСЖнинг асосий футболчи деб ўйлаш хато

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Марсело ЕЧЛ 1/8 финали доирасида ПСЖга қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Зидан – мисли йўқ мураббий. У келиши билан бизга катта ёрдам берди ва ҳозир ҳам ёрдамлашишда давом этмоқда.

Ҳозир вазият ўзимиз хоҳлагандек эмас, аммо у натижа учун худди биз каби жон бериб курашмоқда. Биз ўз формамизни иложи борича тезроқ тиклаб олишни хоҳлаймиз.

ПСЖ – бу фақат Неймар дегани эмас, бундай ўйлаш хато бўлади. Ўйинга тайёргарлик кўриш учун бизда етарли вақт бўлди. Биз фақат Неймар, Кавани ва Мбаппени эмас, бутун жамоани таҳлил қилиб чиқдик.

Биз босимга ўрганиб қолганмиз, мен бу ерда 11 йилдан бери ўйнайман, шундай экан бу одатий ҳолат. Биз ҳотиржам ўз ишимиз билан шуғулланишимиз керак, босим бизни чалғита олмайди”, – дейди Марсело.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2018. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.