Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ. «Реал» «ПСЖ»дан устун келди

ЕЧЛ. «Реал» «ПСЖ»дан устун келди

  15.02.2018 02:55
  0
  754
ЕЧЛ. «Реал» «ПСЖ»дан устун келди

Епропа чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги баҳслар давом этмоқда.

Мадридда кечган супертўқнашувда «Реал» Франциянинг «ПСЖ» клубини қабул қилиб иродали ғалабага эришди.

Ўйининг 33-дақиқасида Рабионинг голи билан меҳмонлар ҳисобни очишганди. Тайм тугаши арафасида парижликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди ва 11-метрли дарвозага яқинлашган Роналду зарбада адашмади.

Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунланди. Иккичи бўлимда «ПСЖ» асосий эътиборини ҳимояга қаратишга қарор қилди ва бу қарор ўзини оқламади.

83-дақиқада Роналду дубль қайд этиб, «Реал»ни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб Марсело парижликлар дарвозасига учинчи тўпни ҳам киритди.

Реал Мадрид Испания – ПСЖ Франция 3:1 (1:1, 2:0)

14 февраль, «Сантьяго Бернабеу»

Голлар: 0:1 – 33 Рабьо, 1:1 – 45, пенальти Роналду, 2:1 – 83 Роналду, 3:1 – 86 Марсело.

Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Начо, Рамос, Модрич, Каземиро (Васкес, 79), Иско (Асенсио, 79), Кроос, Роналду, Бензема (Бэйл, 68).

ПСЖ – Ареоля, Маркиньос, Берчиче, Дани Алвес, Кимпембе, Верратти, Ло Чельсо (Дракслер, 84), Рабьо, Неймар, Мбаппе, Кавани (Менье, 66).

Огоҳлантиришлар: Неймар (14), Ло Чельсо (25), Иско (32), Рабьо (64), Начо (78), Менье (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz