Қайднома

Қидирув

«Сўғдиёна» назорат ўйинида йирик ғалабага эришди, Норхоновдан дубль

«Сўғдиёна» назорат ўйинида йирик ғалабага эришди, Норхоновдан дубль

  15.02.2018 11:16
  0
  521
«Сўғдиёна» назорат ўйинида йирик ғалабага эришди, Норхоновдан дубль

Кеча “Сўғдиёна” Тошкентдаги ўқув машғулот йиғинида навбатдаги назорат учрашувини ўтказди. Спарринг рақиб сифатида “Сурхон” жамоаси танланди.

Мураббийлар штаби асосан жамоа кўригида бўлган футболчиларни синовдан ўтказди. Биринчи бўлимда Андрей Сидоров, Дилмурод Каримов, Иззатилла Абдуллаевлар гол киритиш учун қўлай вазиятлардан фойдалана олмади. Дастлабки бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим анча қизиқарли ва юқори темпда ўтди. Мураббийлар штаби  ўйинни кучайтириш шунингдек,  жамоа кўригида бўлган футболчиларни синовдан ўтказиш мақсадида таркибда бир нечта ўзгаришларни амалга оширди. Иккинчи бўлимда ҳам “Сурхон” дарвозаси олдида бир қатор ҳавфли вазиятлар юзага келди.

Дастлаб Шохруз Норхонов  яратилган имкониятдан унумли фойдаланиб, ажойиб тарзда рақиб дарвозасини ишғол этди. Кўп ўтмай “Сурхон” дарвозасига иккинчи  гол ҳам киритилди. Бугунги ўйинда Шохруз Норхонов “Сўғдиёна” сафида дубльга эришди ва у бугун ўйиннинг ҳақиқий қахрамонига айланди.

Баҳснинг  сўнгги дақиқаларида  ҳимоячи Азамат Исроилов ҳисобни янада йирик кўринишга олиб келди. 3:0. Шу тариқа жамоамиз навбатдаги назорат учрашувида йирик ҳисобдаги ғалабани расмийлаштирди.

СЎҒДИЁНА – СУРХОН -  3:0

Голлар: Шохруз Норхонов 2 та, Азамат Исроилов

«СЎҒДИЁНА»: Дилшод Ҳамроев, Дониёр Одилов, Сардор Қулматов, Жасурхўжа Исмоил, Андрей Сидоров, Иззатилла Абдуллаев, Орифхўжа Абдуҳолиқов, Ахрор Умарходжаев, Дилмурод Каримов, Миркомил Локаев, Ислом Шарипов.

Захирада: Ширинбой Абдуллаев, Акмал Холмуродов, Шохрух Холматов, Фарҳод Мираҳматов, Элёр Орифов, Умиджон Қодиров, Дониёр Ҳасанов, Шохруз Норхонов, Сардор Азимов, Азамат Исроилов

«СУРХОН»: Руслан Матниёзов, Нажмиддин Нормуродов, Иброҳим Абдуллаев, Убайдилло Холиқулов, Нодир Йўлдошев, Сирожиддин Қузиев, Достон  Ҳайдаров,Низом Норов,Нуриддин  Хасанов, Дилшод Хушбаков, Тимур Усмонов

Захирада: Азамат Аҳмедов, Тимур Кагиров, Абдурасул Комилов,Сарвар Холматов,  Алишер Мирзаев, Аббос Пўлатов , Ориф Абдуғаниев, Элбек Равшанов

Жаҳонгир Абдумўминов жароҳати сабаб бугунги ўйинни ўтказиб юборди.

Навбатдаги назорат учрашуви 17 февраль куни “Металлург” га қарши бўлиб ўтади.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати


Манба: www.fcsogdiana.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz