Қайднома

Қидирув

Унаи Эмери: «Ҳакамлар холис қарор чиқаришганида, ғалаба қозонишимиз мумкин эди»

Унаи Эмери: «Ҳакамлар холис қарор чиқаришганида, ғалаба қозонишимиз мумкин эди»

  15.02.2018 12:18
  0
  538
Унаи Эмери: «Ҳакамлар холис қарор чиқаришганида, ғалаба қозонишимиз мумкин эди»

Франциянинг «ПСЖ» клуби бош мураббийи Унаи Эмери ЕЧЛ 1/8 финал босқичи доирасидаги «Реал»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан, ҳакамлардан шикоят қилди.

«Менга Рамос ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнаши мумкинлигини айтишганди. Вазиятни кўрмадим, аммо менга айтишдики, бу... Бу ҳакамларнинг иши, агар қоида бузилган бўлса, пенальти белгиланиши керак.

Бу ўзимизни оқлаш эмас. Агар ҳакамлар яна шундай қарорлар қабул қилмайдиган бўлса, биз бу тўқнашувда ғолиб чиқишимиз мумкин.

Икки хил таассуротни ҳис қиляпман. Ҳисоб 1:1 бўлиб турганида ҳакамнинг шубҳали қарорлари «Реал»нинг фойдасига ишлади. Шундан сўнг ҳам биз яхшироқ ўйнадик, тўпни назорат қилдик ва иккинчи голни уришимиз мумкин эди. Аммо шубҳали қарорлар «Реал»га «камбэк» қилиш имкониятини берди.

«Реал» хавфли қарши ҳужумлар ташкил қилишга қодир. Агар эҳтиёткор бўлиб ўйнаганимизда ва ҳакамлар холис қарор чиқаришганида, «ПСЖ» бугун дурангни ушлаб қолиши ёки ғалаба қозониши ҳам мумкин эди.

«Реал» – тўқнашув фаворити. Сабаби, бу жамоа мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Улар сўнгги 4 йил ичида 3 марта унда ғолиб чиқишган. Аммо кейинги босқичга чиқиш учун бизда имконият бор», – деди Эмери.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz