Қайднома

Қидирув

Рабио: «Яратилган вазиятларда маъсулиятлироқ бўлишимиз керак»

Рабио: «Яратилган вазиятларда маъсулиятлироқ бўлишимиз керак»

  15.02.2018 16:56
  0
  323
Рабио: «Яратилган вазиятларда маъсулиятлироқ бўлишимиз керак»

«ПСЖ» яримҳимоячиси Адриен Рабио ЕЧЛ нимчорак финалининг биринчи учрашувида «Реал»дан учралган мағлубиятга (1:3) изоҳ берди.

«ПСЖ» ҳар доимгидай голга тортадиган вазиятлар яратмоқда, аммо улардан «Реал»га ўхшаган жамоаларга қарши ўйинларда фойдалана олмаяпти, рақиб эса 2-3 вазиятни голга айлантирмоқда.

Афсусдаман, чунки ўзимиз хоҳлаган ўйинни ўтказган эдик. Яхши бошладик, аммо охирида иккита гол ўтказиб юбордик. Ўтмишдаги хатоларимизни такрорлаяпмиз. Жуда хафаман.

Жавоб учрашувида аҳволни қандай ўнглаш мумкин? Муаммо шундаки, «Дижон» дарвозасига 8та ёки лигадаги бошқа жамоаларга 4-5та ура оламиз. Бундай ўйинларда эса яратилган вазиятларда маъсулиятлироқ бўлишимиз керак. Бундай бўлмадик. Жавоб ўйинида курашишимиз керак. Аммо жуда қийин бўлади», - дейди Рабио.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz