Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» икки футболчи билан шартнома имзолади

«Навбаҳор» икки футболчи билан шартнома имзолади

  15.02.2018 16:29
  0
  316
«Навбаҳор» икки футболчи билан шартнома имзолади

Мавсумга тайёргарликни Тошкентда олиб бораётган жамоамиз бугун икки нафар футболчи билан шартнома имзолади.

Мавсумлар оралиғида “Навбаҳор” таркибига қўшилган ярим ҳимоячи Аюбхон Нўъмонов расман клуб аъзосига айланди.

Шунингдек, 2017 йилги мавсумни Самарқанднинг “Динамо” жамоасида ўтказган ёш ҳужумчи Сардор Сулейманов ҳам “Навбаҳор” сафига қўшилди. 1994 йилда туғилган ҳужумчи жорий йилги мавсумлар оралиғида “Бухоро” жамоаси таркибида шуғулланаётганди.

Эндиликда Сулейманов бир йиллик шартнома имзолаганлиги сабабли 2018 йилги мавсумда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилади.

“Навбаҳор” ФК матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz