Қайднома

Қидирув

Икки ўйин – бир фалсафа ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 13-сонида

Икки ўйин – бир фалсафа ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 13-сонида

  15.02.2018 18:15
  0
  588
Икки ўйин – бир фалсафа ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 13-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг бугунги пайшанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 13-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Икки ўйин – бир фалсафа

Фалсафани хуш кўрувчилар учун Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичидаги илк учрашувларда анчайин бир ҳикмат бор. «Локомотив» ўз майдонида «Ал-Ваҳда» устидан қозонган йирик ҳисобдаги ғалаба бизга қанчалик сурур бахш этган бўлса, «Насаф» сафарда «Персеполис»­дан учраган мағлубият шунчалик аламли бўлди.

- Бошланиши чакки эмас

2018 йил ўзбек футболи учун анча омадли бошланди...

-Биринчи мағлубият

Осиё Чемпионлар Лигасининг биринчи куни биз учун жуда яхши бошланган эди. Аммо иккинчи кунги ўйин бор кайфиятни йўққа чиқарди...

- Икром Алибоев: «Фаолиятимдаги энг чиройли голни урдим, ҳозирча…»

Таркибини сезиларли даражада кучайтириб олган «Локомотив» клуби бу йилги ОЧЛ мавсумини йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади. «Темирйўлчилар» гуруҳ босқичининг 1-турида БААнинг «Ал-Ваҳда» жамоасини қабул қилиб, рақиб дарвозасига жавобсиз 5та тўп киритишди. Айниқса, учрашув қаҳрамонларидан бири Икром Алибоевнинг майдон марказидан туриб киритган тўпи ОЧЛ 1-турини том маънода безаб берди. Биз учрашувдан сўнг истеъдодли ярим ҳимоячининг ўйин борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

- «Навбаҳор» - 40 ёшда

Жорий мавсумда миллий чемпионатимизга асос солинганидан буён олий лигада (бу йилдан бошлаб, суперлига) мунтазам иштирок этиб келаётган ва ўтган йиллар давомида кўплаб совринларга эришган Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси ўзининг навқирон 40 йиллик юбилейини нишонлайди. Шу муносабат билан» Навбаҳор» клуби тарихига назар солишга аҳд қилдик.

- Артур Юнусов: «Бронза медалини олтиндек қабул қилдик»

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитой Тайпейи мезбонлик қилган Осиё чемпионатида муваффақиятли тарзда иштирок этиб, якунда бронза медалини қўлга киритди. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзалчиларимиз 3-ўрин кечган баҳсда Ироқ терма жамоасини пенальтилар сериясига кўра 2:1 ҳисобида енгишди.Биз терма жамоа сардори Артур Юнусовдан интервью олдик.

- «Плей-офф» остонасидаги «репетиция»

Бу галги шанба-якшанба оқшомлари ҳам қизиқарли беллашувларга бой бўлди.

- Франческо Тотти: «Мухлислар эътиборида бўлиш – ёқимли»

«Рома» ва Италия терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Франческо Тотти Москвага ташриф буюрди. Бундан унумли фойдаланган championat.соm мухбирлари италиялик футбол афсонаси билан суҳбат уюштиришди.

- Сувда чўкмас, ўтда ёнмас жамоа

Бу жамоа бутун бир бўлим давомида «Стадио Олимпико»да ҳукмронлик қилди, мезбонлар дарвозаси томон 13 марта зарба берди, 10 марта бурчак зарбаларини амалга оширди. Буларнинг барчаси дастлабки 45 дақиқа ичида юз берди. Ваҳоланки, рақиб анойилардан эмасди...

- Футболни бошқа спорт турига алмаштирганлар

2017 йилнинг ноябрь ойида «Челси» ва «Зенит»нинг собиқ устози Андре Виллаш-Боаш Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клубини тарк этганди. Айни пайтда у Перуда бўлиб ўтаётган «Дакар-2018» раллисида иштирок этмоқда...

- «Олд Траффорд» армонлари

Бундан 60 йил аввал Мюнхен аэропортида юз берган авиаҳалокат «МЮ» клубининг бир нечта футболчи ва ишчи-хизматчиларини ҳаётдан бевақт олиб кетди. Очилмай сўлган юлдузлар руҳи «Олд Траффорд»дан абадий жой олган.

- Фрэнк Лэмпард: «Азар «Челси»нинг юзи»

Ҳар голга бир қўнғироқ

Бразилиялик ёш ҳужумчи Габриэль Жезуснинг фаолияти машҳур ватандошлариникидан кескин фарққилади. Мамлакат бўлажак мундиалга қизғин тайёргарлик кўраётганида йигитча йўл четидаги бетон бордюрларни бўяш билан бу ишга ҳисса қўшганди...

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz