Қайднома

Қидирув

Симеоне: «Гризманнинг ажойиб формада, бундан фойдаланиш лозим»

Симеоне: «Гризманнинг ажойиб формада, бундан фойдаланиш лозим»

  17.02.2018 20:44
  0
  450
Симеоне: «Гризманнинг ажойиб формада, бундан фойдаланиш лозим»

Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне ҳужумчи Антуан Гризманнинг ўйинидан кўнгли тўлмоқда. Куни кеча «матрасчилар» Европа лигасида «Копенгаген» клубини сафарда 1:4 ҳисобида зафар қучди.

Ушбу учрашувнинг энг яхши футболчиси Антуан Гризманн бўлди, у битта гол ва голли узатмани амалга оширди.

Франциялик футболчининг кўрсатган ўйинидан мадридликлар устози Диего Симеоне мамнун бўлди.

«Гризманн ажойиб ўйин кўрсатди, унинг сўнгги икки ой ичидаги ўйинига қаранг.

Антуан бизнинг ҳужумдаги ҳаракатларимизга ёрқинлик қўшмоқда. У ўзини комбинацион ўйинда яхши ҳис қилади, чунки у ақлли футболчи.

Ҳозирда Гризманн ажойиб формада ва биз ундан фойдаланишимиз лозим», - дейди Диего.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz