Қайднома

Қидирув

Анонс: бугун «Барселона» ўйнайди, «Реал» эртага

Анонс: бугун «Барселона» ўйнайди, «Реал» эртага

  17.02.2018 13:38
  0
  609
Анонс: бугун «Барселона» ўйнайди, «Реал» эртага

Бугун Испания чемпионати 24-туридаги бир-қатор баҳслар бўлиб ўтди.

Аслида бу турни кеча бўлиб ўтган «Жирона» ҳамда «Леганес» ўртасидаги баҳс бошлаб берганди ва унда мезбонлар йирик – 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Бугун соат 17:00да «Лас-Пальмас» ва «Севилья» жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. 20:15да «Барселона» «Эйбар»га қарши сафарда майдонга тушди.

Шунингдек, 22:30да «Алавес» - «Депортиво» қарама-қаршилиги бўлса, бугунга белгиланган сўнгги баҳс 00:45да старт олади ва «Малага» ҳамда «Валенсия» ўзаро баҳс олиб боришади.

Эртага ҳам 4та ўйин бўлиб ўтиши кўзда тутилган. 16:00да «Реал Сосьдад» - «Леванте»ни қабул қилса, 20:15да «Атлетико» - «Атлетик»га қарши баҳс олиб боради.

22:30да «Эспаньол» - «Вильярреал», 00:45да эса, «Бетис» - «Реал» баҳси бўлиб ўтади.

Турнинг сўнгги ўйини эса душанба куни кечги пайт, соат 01:00да бўлиб ўтади ва унда «Хетафе» ва «Сельта» ўзаро баҳс олиб боришади.

ИСПАНИЯ ЧЕМПИОНАТ. 24-ТУР

17 февраль (бугун)

17:00. Лас-Пальмас – Севилья

20:15. Эйбар – Барселона

22:30. Алавес – Депортиво

00:45 Малага – Валенсия

18 февраль

16:00. Реал Сосьедад – Леванте

20:15. Атлетико – Атлетик

22:30. Эспаньол – Вильярреал

00:45. Бетис – Реал Мадрид

20 февраль

01:00. Хетафе – Сельта


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz