Қайднома

Қидирув

«Металлург» - «Сўғдиёна» ўйинида кучлар тенг келди

«Металлург» - «Сўғдиёна» ўйинида кучлар тенг келди

  17.02.2018 16:03
  0
  429
«Металлург» - «Сўғдиёна» ўйинида кучлар тенг келди

“Сўғдиёна” жамоаси Тошкетда машғулотларни давом эттирмоқда. Бугун жамоа навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Қибрайдаги ўйингоҳда  “Сўғдиёна” “Металлург”га қарши баҳс олиб борди. Биринчи бўлимда тенг кураш кечди. 24-дақиқада Зоҳид Абдуллаев яратилган имкониятдан фойдаланиб жиззахликлар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлим 1:0  “Металлург” ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи бўлимда Александр Мочинов ўйинни кучайтириш мақсадида таркибда бир нечта ўзгаришларни амалга оширди. Натижада “Сўғдиёна” хужумлари янада кўпайди. Учрашувнинг 56- дақиқаси ўтиб бораётган паллада “Металлург” футболчилари ўз жарима майдончалари ичида Шохруз Норхоновга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. Натижада ҳакам пенальти белгилади. Ундан тажрибали футболчи Дилмурод Каримов унумли  фойдаланди ва ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Шундан сўнг,иккала жамоада ҳам гол киритиш учун бир нечта қулай имкониятлар юзага келди. Аммо ҳисоб ўзгармади.

Шу ўринда яна бир маълумот,бугунги ўйинда 4 нафар  янги футболчи синовдан ўтказилди. Улар: Руслан Мелзиддинов ( “Шўртан”) ,Иқбол Маликжонов ( “Қўқон-1912”) , Алишер Зиёвуддинов  (“Металлург”), Акром Бахриддинов ( “Машъал”).

“Металлург”-“Сўғдиёна” 1:1

Голлар: Зоҳид Абдуллаев 24,Дилмурод Каримов 56 (пенальти)

“Сўғдиёна”: Дилшод Хамроев, Акмал Холмуродов, Шохрух Холматов, Фарход Мирахматов , Элёр Орифов(с) ,Жаҳонгир Абдумўминов ,Дониёр Ҳасанов, Азамат Исроилов, Умид Қодиров, Сардор Азимов, Андрей Сидоров.

Захирада: Ширинбой Абдуллаев ,Руслан Мелзиддинов, Сардор Қулматов ,Иқбол Маликжонов ,Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов, Алишер Зиёвуддинов ,Акром Бахриддинов, Иззатилла Абдуллаев, Шохруз Норхонов, Фарход Юсупов.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати


Манба: www.fcsogdiana.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz