Қайднома

Қидирув

Аллегри «Ювентус»нинг ЕЧЛдаги имкониятлари ҳақида гапирди

Аллегри «Ювентус»нинг ЕЧЛдаги имкониятлари ҳақида гапирди

  18.02.2018 10:11
  0
  458
Аллегри «Ювентус»нинг ЕЧЛдаги имкониятлари ҳақида гапирди

«Ювентус» устози Массимилиано Аллегри жамоасининг чемпионлар лигасидаги чорак финалга йўл олиш имкониятларини чамалаб кўрди.

Эслатма, «кекса синьора» 1/8 финал доирасидаги «Тоттенхэм»га қарши баҳсда ўз майдонида дуранг қайд этганди (2:2).

«Кейинги босқичга чиқиш учун имкониятларимиз биринчи ўйиндан олдин қандай бўлган бўлса, ҳозирам шундай.

Бу ўйинда биз жуда кўп хатоликларга йўл қўйдик. Пасларимизнинг бор-йўғи 55% манзилга тўғри етиб борган. Ҳеч бўлмаса, 70% фоиз бўлганида буни яхши деса бўлади.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, «Тоттенхэм» сўнгги йилларда АПЛнинг энг сермазмун ўйин кўрсатадиган жамоаларидан бири бўлиб турибди. Уларда ажойиб мудофаа ва голиадор футболчи бор. Бундай рақибга қарши осон ўйин бўлмайди.

«Ювентус»га алоқадор ҳарбир шахс биз билан фахрланса бўлади. Чунки биз мунтазам равишда Европанинг топ-10 клублари қаторида турамиз» – дейди Аллегри.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz