Қайднома

Қидирув

«Локомотив» Эрон жамоаларига қарши қандай ўйнаган?

«Локомотив» Эрон жамоаларига қарши қандай ўйнаган?

  18.02.2018 16:23
  0
  459
«Локомотив» Эрон жамоаларига қарши қандай ўйнаган?

Сўнгги йилларга келиб ўзбек футболининг етакчиларидан бирига айланган “Локомотив” жорий йилги мавсумда Осиё Чемпионлар Лигасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган 2 клубимиздан биридир.

“Локомотив” 6-мавсумдирки, қитъамизнинг клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақасида иштирок этиб келмоқда. Дастлабки 2 мавсумда “темирйўлчилар” саралаш босқичида қатнашишган бўлса, 2015 йилдан бошлаб “Локо” гуруҳ босқичидан мусобақага киришмоқда.

Бу йил ҳам “Локомотив” мавсумни БААнинг “Ал Ваҳда” клубига қарши баҳс билан бошлади. 5:0 ҳисобида ғалабага эришган “Локо” шу тариқа Чемпионлар Лигасидаги ўзининг энг йирик ҳисобдаги ғалабасини такрорлади. Энди “Локомотив”ни Эроннинг “Зоб Аҳан” жамоасига қарши сафарда бўладиган учрашув кутиб турибди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, “Локомотив” ОФК Чемпионлар Лигаси доирасида Эрон жамоаларига қарши 6та беллашув ўтказган. Дастлаб 2015 йилги мавсумда “Фулад” билан тўқнаш келган “Локомотив” уйда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган. Сафарда эса омад рақибга кулиб боққанди ва эронликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишганди.

2016 йилда эса биз билан битта гуруҳдан Эроннинг “Сепаҳон” жамоаси ўрин олганди. Ўшанда “Локо” ҳар икки ўйинда ҳам (1:0 ва 2:0) форс жамоасини мағлуб этишнинг уддасидан чиққанди.

Ўтган мавсумда эса “Локомотив” “Истиқлол” билан тўқнаш келди. Тошкентда ўтган матчда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Эронда эса “Истиқлол”га омад кулиб боқди ва мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучишганди.

Умид қиламизки, бу галги беллашувда “Локомотив” ўз ишқибозларига ажойиб ғалаба тақдим этади.


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz