Қайднома

Қидирув

Бу бошланиши, ҳаммаси олдинда

Бу бошланиши, ҳаммаси олдинда

  18.02.2018 17:41
  0
  961
Бу бошланиши, ҳаммаси олдинда

Дарҳақиқат, футболимиз катта ютуқларни соғиниб қолган экан. Таъбир жоиз бўлса, олимпия терма жамоамизнинг Осиё чемпионатидаги муваффақияти ривожланиш учун ҳар томонлама кучли туртки вазифасини ҳам бажарди. Айниқса, футболга қизиқиш масаласида. Дейлик, ҳаттоки, онахонлар ҳам ўша «қорли финал»ни катта ҳаяжонда томоша қилишди. Очиғи, бундай оммавий эътибор анчадан буён кузатилмаганди. Ҳаммасидан ҳам ҳурматли Президентимизнинг барча соҳалар каби футболга жиддий эътибор қаратаётганлари кишини тўлқинлантирмоқда, келажакка умид билан қарашга ундамоқда. Шундай экан, бемалол янги-янги ютуқларни кутсак бўлаверади. Шахсан мен бу йилги миллий чемпионатимиз ҳар қачонгидан зўр ўтишига шубҳа қилмаяпман. Хусусан, «Локомотив» ва «Насаф»нинг ОЧЛда ҳам яхши натижаларга эришишига ич-ичимдан ишоняпман. Зеро, бундай эътибор ва ғамхўрлик биз - оддий мухлисларни шунчалик тўлқинтиряптими, футболчиларимизга қанот бағишлаши муқаррар. Ҳали кўрасизлар, Осиё чемпионати-2018даги зафар бошланиши, холос. Энг ёрқин ғалабаларимиз олдинда, уларни узоқ кутмаймиз ҳам...

Жавлон ЭГАМБЕРДИЕВ, Қўқон шаҳри.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz