Қайднома

Қидирув

«Йўқол Мадрид» – ПСЖ мухлиси стадионда очиқчасига ҳаддидан ошди (фото)

«Йўқол Мадрид» – ПСЖ мухлиси стадионда очиқчасига ҳаддидан ошди (фото)

  18.02.2018 18:15
  2
  719
«Йўқол Мадрид» – ПСЖ мухлиси стадионда очиқчасига ҳаддидан ошди (фото)

Франциянинг “ПСЖ” клуби кеча ўз майдонида “Страсбур”ни қабул қилиб (5:2) ҳисобида ғалаба қозонди.

Гап шундаки, “Парк де Пренс” стадионида ўйинни томоша қилиш учун ташриф буюрган маҳаллий мухлислардан бири ўйин вақтида Мадриднинг “Реал” клуби шаънига қарши сўзлар ёзилган баннерни баралла кўтарган. Бу ҳақда “AS” нашри хабар берди.

Баннерда “Puta Madrid” (Йўқол Мадрид) ёзуви акс эттирилган. Мухлис баннерни деярли бутун ўйин давомида стадионнинг кўзга яққол кўриниб турадиган марказий трибуналаридан бирида кўтариб турган.

Франция футбол федерацияси мазкур ҳолат бўйича ҳозирча расмий ахборот бермади, агар ушбу ҳолат бўйича иш очиладиган бўлса, Париж жамоасининг уй стадионига мухлислар кириши мавсум якунига қадар таъқиқланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” “ПСЖ” билан ЕЧЛ мусобақасининг нимчорак финалида тўқнаш келади. Мадридликлар биринчи ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди.


Манба: www.as.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Fucking Madrid дигани
18.02.2018 18:32

Puta - xashak degani emasmi
18.02.2018 18:20

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz