Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» БААда: 4-кун

«Пахтакор» БААда: 4-кун

  19.02.2018 08:24
  0
  395
«Пахтакор» БААда: 4-кун

Якшанба куни "Пахтакор" футболчилари икки гуруҳга бўлинган ҳолда машғулотда иштирок этишди.

"Ал-Дафра"га қарши назорат ўйинида майдонга тушган футболчилар тикланиш машқларини спорт залида бажаришди. Улар 45 дақиқача машғулот ўтказишди. Қолган ўйинчилар эса бош мураббий Шота Арвеладзе қўл остида шуғулланишди. Дастлаб қизишиб олиш учун енгиш машқларни бажарган футболчилар кейин икки тактик жиҳат устида ишлашди. Ҳар икки машқ тўпни назорат қилиш ва тезкор босим ўтказишга асосланди.

Ўртада қисқа вақт югуришгач, тўпни қанотдан жарима майдонига етказиб бериш ҳамда дарвозани ишғол қилишга мўлжалланган машққа навбат келди. Бунгача алоҳида шуғулланган дарвозабонлар ушбу жараёнда қолган ўйинчиларга қўшилишди. Машғулот жарима майдони ташқарисида зарбалар бериш билан якунига етди.

"Пахтакор" иккинчи назорат учрашувини 20 февраль, сешанба куни БАА биринчи лигаси иштирокчиси "Ал-Ҳамрия" жамоасига қарши ўтказади.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz