Қайднома

Қидирув

«А» Серия: «Милан» навбатдаги ғалабасини расмийлаштирди

«А» Серия: «Милан» навбатдаги ғалабасини расмийлаштирди

  19.02.2018 02:51
  0
  421
«А» Серия: «Милан» навбатдаги ғалабасини расмийлаштирди

Италия чемпионати 25-тури доирасидаги «Милан» ҳамда «Сампдория» ўртасидаги баҳс ўз поёнига етди.

Учрашув мезбонлар учун омадли тарзда бошланди. Аниқроғи, ўйиннинг 7-дақиқасидаёқ ҳакам «Милан» фойдасига пенальти белгилаганди, аммо нуқтага яқинлашган Рикардо Родригес зарбада адашди.

Шундай бўлсада гол ўзини кўп куттирмади, 14-дақиқага келиб, мезбонлар Жакомо Бонавентуранинг голи эвазига ҳисобни очишди. Мазкур кичик устунлик ўйин якунигача ўзгармади ва «Милан» ўз ҳисобига навбатдаги уч очкони қўшиб қўйди.

«А» СЕРИЯ. 25-ТУР

МИЛАН – САМПДОРИЯ 1:0 (1:0)

18 февраль, «Джузеппе Меацца (Сан-Сиро)»

Гол: 1:0 – 13 Бонавентура.

Милан: Доннарумма, Бонуччи, Родригес, Калабрия, Романьоли, Бонавентура, Биглия, Чалханоглу, Монтоливо (Локателли, 86), Сусо, Кутроне (Андре Силва, 73).

Сампдория: Вивиано, Сильвестре, Мурру, Берешиньски, Феррари, Баррето (Верре, 55), Торрейра, Рамирес (Ковнацки, 72), Линетти, Сапата (Капрари, 54), Куальярелла.

Огоҳлантиришлар: Линетти (40), Феррари (54), Бонавентура (71), Верре (79).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz