Қайднома

Қидирув

Бугун «Локомотив» Осиё чемпионлар лигасида иккинчи ўйинини ўтказади

Бугун «Локомотив» Осиё чемпионлар лигасида иккинчи ўйинини ўтказади

  19.02.2018 12:33
  0
  676
Бугун «Локомотив» Осиё чемпионлар лигасида иккинчи ўйинини ўтказади

Бугун қитъамизда ОФК Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи иккинчи тур ўйинлари старт олади.

Мамлакатимиз чемпиони – “Локомотив” Эронда “Зоб Аҳан” жамоаси меҳмони бўлади. Анчагина қизиқарли тарзда кечиши кутилаётган мазкур беллашув “Фуладшаҳр” стадионида ўтказилади.

Таъкидлаш жоизки, “Зоб Аҳан” клуби Исфаҳон провинциясининг 2та машҳур клубидан биридир. Унинг энг асосий рақобатчиси – “Сепахон” жамоаси саналади. “Зоб Аҳан” ушбу провинция маркази Исфаҳондан 25 километр узоқликдаги Фуладшаҳр туманида жойлашган. Ушбу жамоага маҳаллий пўлат қуйиш компанияларидан бири ҳомийлик қилади. Жамоа лақаби – “тимсоҳлар” жамоаси.

“Зоб Аҳан” жамоаси анча вақтдан буён Эроннинг етакчи клубларидан бири саналса-да, ҳали ҳеч ҳам мамлакат чемпионлигини қўлга киритмаган. Жамоа фақат 3 марта кумуш медалларга эга чиққан. Лекин “Зоб Аҳан” Чемпионлар Лигасида анча шов-шув кўтаришга муваффақ бўлган. Эронликлар 2010 йилги мавсумда қитъа Чемпионлар Лигасининг финалига қадар етиб бориб, фақатгина сўнгги ўйинда Жанубий Кореянинг “Сеонгнам” жамоасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. ОЧЛ-2018да эса “Зоб Аҳан” мағлубият билан мусобақани бошлади. Жамоа 1-турда сафарда “Ал Дуҳаил”га мағлуб бўлди – 1:3.

Беллашув бугун Тошкент вақти билан соат 17:30да старт олади. Ўйинни хитойлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ-2018. “B” ГУРУҲИ. 2-ТУР.

«ЗОБ АҲАН» (ЭРОН) – «ЛОКОМОТИВ» (ЎЗБЕКИСТОН)

Исфаҳон (Эрон). “Фуладшаҳр” стадиони.

Бош ҳакам:  Фу Минг (Хитой)

Ҳакам ёрдамчилари: Ҳуо Веиминг (Хитой) ва Ванг Дексин (Хитой)

Тўртинчи ҳакам: Масуд Туфаелич (Сурия)

Учрашув комиссари: Анварул Ҳуқ (Бангладеш)

Ҳакамлар назоратчиси: Кадҳум Ауда Лазим Ал Саиди (Ироқ)


Манба: www.olympic.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz