Қайднома

Қидирув

Родолфа Аррауабаррена: «Таркибимизда айрим йўқотишлар бор»

Родолфа Аррауабаррена: «Таркибимизда айрим йўқотишлар бор»

  19.02.2018 13:12
  0
  443
Родолфа Аррауабаррена: «Таркибимизда айрим йўқотишлар бор»

Бугун стадионимиз анжуманлар залида, ОЧЛ-2018 “С” гуруҳи 2-тур доирасидаги “Насаф” – “Ал Васл” жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Ал Васл” клуби бош мураббийи Родолфа Аррауабаррена ва жамоанинг 8-рақамдаги ярим ҳимоячиси Энтони Касереслар иштирок этишди.

Родолфа Аррауабаррена: -Аввало ассалому алайкум ҳурматли журналистлар. Эртага дастлабки учрашувда мағлубиятга учраган икки жамоа ўзаро куч синашади. Иккала жамоага ҳам очколар зарур. Эртага шунингдек икки жамоани ҳам қийин учрашув кутиб турибди. Рақибимизда бизга нисбатан имконият кўпроқ, чунки улар ўз майдонида ўйнашади. Аммо ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Биз ҳам эртага ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Ўтган учрашувда ўз майдонимизда ўйнаб, мағлубиятга учраганимиз биз учун аламли бўлди. Сўнгги дақиқада иккинчи голни ўтказиб юборганимиз мағлубиятимизга сабаб бўлди. Шунингдек бу учрашувдан олдин биз мамлакат кубоги учрашувида асосий рақибимиз билан ўйин ўтказдик. Бу учрашувда футболчиларимиз катта куч йўқотишган эдилар.

Таркибимиз ҳақида. Ҳеч бир мураббий ўйиндан олдин ўз таркиби ҳақида аниқ маълумот бермайди. Кечирасизлар, мен ҳам эртага майдонга тушадиган жамоамиз таркиби ҳақида очиқ гапириш истагида эмасман. Аммо таркибимизда айрим йўқотишлар йўқ эмас. Баъзи футболчиларимиз жароҳати туфайли бу ерга келмади. Аниқ майдонга тушадиган таркибимиз ҳақида эртага, ўйиндан олдин маълумотга эга бўласиз.

ОЧЛдаги вазифамиз ҳақида? Бундай нуфузли мусобақада иштирок этмаганмизга ўн бир йил бўлди. Шу боис баъзи футболчиларимизда тажриба ҳам етишмаяпти. Бизда “Ал Айн”дек ОЧЛдаги иштироки билан катта тажрибага эга клублар бор. Бунга қарамасдан биз ҳам ОЧЛда яхши натижага эришишга ҳаракат қиламиз.

Қаршига ярим ҳимоячимиз Фабио Лимани олиб келмадик, унда кичик жароҳат борлиги боис уйда қолдирдик. Ҳужумчимиз ва жамоамиз сардори Кайо Канедо шу ерда, у эртага майдонга тушиши мумкин.

“Насаф” ҳам ўтган ўйинда ютқазиб қўйди. Аммо улар дарвозасидан учта гол ўтказиб юборишга муносиб эмасди. “Насаф” жуда яхши ўйин намойиш этди. Тўғри, айрим хатолар бўлди. Биз бу ўйинни яхши таҳлил қилдик ва рақибимизнинг бу хатоларидан биз ҳам эртага фойдаланишга уриниб кўрамиз.

Мамлакатингиз чемпионати қитъамизда энг кучли чемпионатлардан бири ҳисобланади. “Насаф” ҳам шундай кучли чемпионат иштирокчиси ҳисобланади. Жамоа йинчиларида жисмоний ва бошқа сифатлар ҳам юқори даражада.

Энтони Касерес: -Эртага албатта жуда қийин ўйин бўлади. Рақибимиз “Насаф” ҳам жуда кучли ўйин кўрсатади. Шундай бўлсада чиройли ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, мухлислар эртага қизиқарли ўйин гувоҳи бўлишади.

Дубайнинг об-ҳавоси билан бу ерни об-ҳавосида фарқ бор. Бу ҳам майдон эгаларига қўл келади, аммо эртага биз ҳам ижобий натижани қўлга киритишга уриниб кўрамиз.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz