Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: «Биз учун уч очко жуда муҳим»

Рўзиқул Бердиев: «Биз учун уч очко жуда муҳим»

  19.02.2018 13:17
  0
  457
Рўзиқул Бердиев: «Биз учун уч очко жуда муҳим»

“Насаф” – “Ал Васл” жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида,  жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ва ҳимоячимиз Игорь Голбанлар иштирок этишди.

-Аввало ассалому алайкум. Эртага икки мағлубиятга учраган жамоа майдонга тушади. Иккала жамоани ҳам фақат ғалаба қониқтиради. Ўйлайманки, эртага қизиқарли ўйин бўлади. Биз бу ўйинга футболчиларимизни яхши тайёрладик. Биз учун уч очко жуда муҳим, шу мақсадда эртага майдонга тушамиз.

Ўтган ўйинда йўл қўйган хатоларимизни чуқур таҳлил қилдик. Бу борада футболчиларимизга тегишли кўрсатмалар ҳам бердик. Ўйлайманки, бу хатолар бошқа такрорланмайди. Ўтган ўйинда бизда ўйин тизгинини қўлга оладиган етакчи етишмади. Тўпни назорат қилишда ҳам оқсадик. Бундан керакли хулосаларни чиқардик.

Рақибимиз ҳақида. Рақибимизни яхши ўрганиб чиқдик. “Ал Васл”да ҳам бошқа рақибларимиздек ўйин амалиёти кучли, чунки уларда ҳам ички чемпионат энг қизғин паллада. Уларнинг кейинги тўртта ўйинини ўрганиб чиқдик. Жамоанинг олдинги чизиғида ўйнайдиган учта ўйинчи жуда хавфли. Бунга қарши ўйинчиларимизни тайёрладик.

Биз янги футбол мавсумида учинчи расмий ўйин ўтказиш арафасидамиз. Бизда ўйин амалиёти етишмаслиги баҳона бўла олмайди. Жаҳонгир Алиевни ҳозирги ҳолати, бизга ёрдам беришга тайёр. Аммо унинг ўйинга тушиш ёки тушмаслиги эртага аниқ бўлади.

Игорь Голбан: - Эртага қизиқарли ўйин бўлади. Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Биз бўлажак ўйинга тайёрмиз. Эртага мухлисларимизни хурсанд қилиш ниятидамиз.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz