Қайднома

Қидирув

Ғалабалар вақтининг бош тамойили ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 14-сонида

Ғалабалар вақтининг бош тамойили ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 14-сонида

  19.02.2018 14:27
  0
  604
Ғалабалар вақтининг бош тамойили ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 14-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг cешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 14-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Ғалабалар вақтининг бош тамойили

Маълумки, ғалабага чанқоқлик, бу йўлда барча имконларни ишга солиш, йирик ҳисобли мағлубиятларга кескин танқидий муносабат билдириш ва айни шу сабабга кўра, ислоҳотлар жараёнини тезлатиш, истеъфоларга чиқариш - жаҳон спортидаги ёзилмаган қонунлардан бири.

- Кападзе тажриба ва ёшлик шижоатини уйғунлаштирмоқчи

Куни кеча Ўзбекистон миллий терма жамоасига вақтинча бош мураббий сифатида тайинланган Темур Кападзе таркибда тажриба ва ёшлик шижоатини ўзаро уйғунлаштирмоқчи…

-НЕГА АЙНАН КАПАДЗЕ?

ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов daryo.uz журналистлари билан суҳбатда нега айнан Кападзе номзоди маъқул кўрилганига изоҳ берди.

- Янги логотип миллийлик ифодаси

ПФЛ логотипини замон талабларига мувофиқ тарзда янгилаш зарурати туғилгач, бу борада махсус танлов эълон қилинганди…

- тараддуд

Жамоаларимиз кўтаринки кайфиятда янги мавсум ҳозирлигини кўришмоқда...

- Ўзбек футболи «уйқудаги гигант»

Мамлакатимизнинг футбол бобидаги охирги ютуқлари жаҳон ҳамжамиятини ҳам бефарқ қолдирмаяпти.

- Стартдаёқ чинакам шиддат

Жорий мавсум Осиё Чемпионлар Лигасининг асосий босқичи анча шиддатли ўйинлар билан бошланди...

- Попнинг чемпион ўғлони

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Осиё чемпионати-2018даги зафари дабдаба билан нишонланди. Шунинг баробарида чемпион йигитларимиз хизмати муносиб баҳоланди...

- Бошқача ёндашув эҳтиёжи

Мана, Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича навбатдаги Осиё чемпионати совриндорлари қаторига қўшилди - бронза медали...

- 33 ёш чегара эмас

«ОЛТИН ТЎП» СОҲИБЛАРИ 33 ЁШДА ҚАНДАЙ ЎЙНАШГАН?

- «Гронинген» ҳам бор…

Голландия футболи Европа клубларини моҳир ижрочилар билан таъминлаш масаласида алоҳида мақтанишга ҳақли...

- Таъсирчан акция

АНТУАН ГРИЗМАНН БИТТА ҲАРАКАТИ БИЛАН ҲАММАНИНГ МЕҲРИНИ ҚАЙТА ҚОЗОНДИ.

- Рональд миссияга тайёрмисан?

РОНАЛД КУМАН БИОГРАФИЯСИДАГИ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

- Инсинье ҳақиқий ультрас

ЛОРЕНЦО ИНСИНЬЕ: «НАПОЛИ»НИНГ ЗАФАРИ БАРЧА АЛАМЛАРНИ ЁДДАН ЧИҚАРАДИ»

- Бизнес ланч

ФИЛИПП ЛАМ ФАОЛИЯТИНИ ЯКУНЛАГАНИДАН БУЁН НИМА БИЛАН ШУҒУЛЛАНЯПТИ?

- Юпп Хайнкес: «Баъзан содда ечим самаралироқ»

Мавсумни анча суст бошлаган «Бавария» сентябрь бошларида турнир жадвалида нақ 5та жамоадан ортда бораётганди.

Мана, Карло Анчелотти ўрнини эгаллаган «қария» Юпп Хайнкес енг шимариб ишга киришгач, «бошга чиқиб олганлар» бирин-кетин ўз жойларини топиб олишди.

МАКТУБИНГИЗНИ ОЛДИК: Зафар муборак!

Зафар қутлуғ бўлсин футболчи ёшлар,

Кўзимиздан оқди қувончли ёшлар.

Қалбларда ҳаяжон, эзгу тилаклар,

Орзу-умидимиз юксакка бошлар...

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz