Қайднома

Қидирув

Стартдаёқ чинакам шиддат. Барчаси ОЧЛ 1-тури ҳақида

Стартдаёқ чинакам шиддат. Барчаси ОЧЛ 1-тури ҳақида

  19.02.2018 14:39
  0
  563
Стартдаёқ чинакам шиддат. Барчаси ОЧЛ 1-тури ҳақида

Жорий мавсум Осиё Чемпионлар Лигасининг асосий босқичи анча шиддатли ўйинлар билан бошланди.

«Локомотив»нинг ишончли ғалабаси «темирйўлчилар»дан муносиб натижа кутишимизга ундамоқда. «Насаф»нинг йирик ҳисобли мағлубияти эса...

Тўғри, қаршиликларнинг вазиятни тезда ўнглашлари ва «плей-офф»га чиқишларидан умидвормиз, албатта.

1-ТУР: ФАКТЛАР,

РАҚАМЛАР, СТАТИСТИК КЎРСАТКИЧЛАР

«A» гуруҳи

* 8 январь куни «Ал-Гарафа» сафига қўшилган Уэсли Снейдер ОЧЛнинг асосий босқичларидаги голлари ҳисобини очди. Еврокубокларда 17та гол урган голландиялик юлдуз бунгача саралаш босқичида «Пахтакор» дарвозасини ишғол қилганди - пенальтидан.

* Жидданинг «Ал-Аҳли» клуби ҳужумчиси Моҳаннад Асирий ОЧЛдаги 22-ўйинида 5-голини нишонлади.

«B» гуруҳи

* «Ал-Ваҳда»га қарши баҳсда майдон марказидан гол уриб, ФИФА расмий сайти эътиборига тушган 24 ёшли Икром Алибоев ОЧЛдаги 3-мавсумида ниҳоят, ўз номини таблога ёздириб қўйди. «Локомотив» вакили умумий ҳисобда майдонда 895 дақиқа ҳаракатланган.

* Ўтган мавсум «Лаҳвия»нинг марокашлик ҳужумчиси Юсуф ал Араби ОЧЛга «дубль» билан киришганди.

Бу сафар мазкур клуб вориси сифатида ОЧЛга қўшилган «Ал-Дуҳайл» вакили Карим Будиаф «дубль» қайд этди. 2010 йилдан буён Қатар клуби сафида ўйнаётган  ярим ҳимоячининг ОЧЛдаги статистикаси - 48та ўйин, 4та гол.

* ОЧЛда 11 марта иштирок этаётган «Ал-Ваҳда» (2018 йилги БАА суперкубоги соҳиби) турнирдаги энг йирик мағлубиятини тан олди - 0:5.

«C» гуруҳи

* «Пирузи» сафида «дубл»га эришган Али Алипур Эрон Про-лигасида 17та гол билан бош тўпурар бўлиб турибди. Эътиборлиси, у клубининг охирги 4та ўйинидан 3тасида 2тадан гол урди.

* «Пирузи»нинг нигериялик легионери Гудвин Менша эса ўтган мавсум ОЧЛда 4та гол урганди. Хуллас, у ОЧЛдаги 5-ўйинида голлари сонини 5тага етказиб қўйди.

* «Ал-Васл» ва «Ал-Садд» клублари географик жиҳатдан бир-бирига жуда яқин бўлсада, Осиё аренасида илк марта тўқнашди.

* «Насаф» шу пайтга қадар сафар баҳсларида атиги 1 марта ғалаба қозонган, холос.

«D» гуруҳи

* «Ал-Райян»нинг бразилиялик 37 ёшли ярим ҳимоячиси Родриго Табата ғаройиб кўрсаткич қайд этди: 6-дақиқада автогол, 13-дақиқада сариқ карточка, 28-дақиқада гол, 81-дақиқада қизил карточка!

* «Ал-Ҳилол» ОЧЛда 13-марта 0:0 ҳисобига кўнди.

«E» гуруҳи

* «Чонбук Моторс» ҳужумчиси Ли Донг Гук ОЧЛ доирасидаги 56-ўйинида голлари сонини 34тага етказди. Айтганча, 2009 йилдан буён ушбу клубда тўп сураётган фахрий ҳужумчи вақтида Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасини 3 бора нишонга олган.

* ОЧЛ-2018 дебютанти - «Тянжин Куанжин» 2006 йилнинг 6 июнида ташкил топган. Жамоа 11 йил ичида ўз номини 3 марта, расмий формасини эса 4 марта ўзгартирди.

«Тянжин Куанжин»нинг турнирдаги илк голи «Кёльн»дан ижара асосида олинган Антони Модест номига ёзилди.

«F» гуруҳи

* «Шанхай СИПГ» ОЧЛдаги илк мавсумидаёқ чорак финалга чиққанди. Одил Аҳмедов жамоаси бу сафар Япониядан ғалаба билан қайтди. ОЧЛда Хитойнинг 14та клуби қатнашган ва «СИПГ» улар орасида ўйинлар сони (26та) бўйича 5-ўринда.

* 3:3 ҳисоби ОЧЛда 12-марта дурангга рози бўлган «Мельбурн Виктори» учун янги натижа ҳисобланади.

* «Мельбурн Виктори» сафида «дубль» қайд этган Лерой Жорж Озар-байжоннинг икки карра чемпионидир.

«G» гуруҳи

* «Жежу Юнайтед» ОЧЛдаги 3-мавсумини ҳам 0:1 ҳисоби билан бошлади. Ж.Кореянинг ушбу жамоа-си 2011 йили 1-турда ўз майдонида «Тянжин Теда»га, 2017 йили эса «Жиангсу Сунин»га битта гол туфайли ютқазганди.

* Рикардо Гоуларт кетма-кет 2-мавсум «Гуанжоу Эвергранд»нинг ОЧЛдаги илк голи муаллифига айланди. Умуман, бразилиялик футболчи ОЧЛда Хитой клублари учун гол урган тўпурарлар орасида 3-ўринга чиқиб олди - 18та.

* «Бурирам Юнайтед»нинг бразилиялик янги ҳужумчиси Эдгар Сильва 2013 йили ҳам ОЧЛда қатнашган ва «Ал-Шабаб» сафида 4та гол урганди.

* «Серезо Осака»нинг ягона голи муаллифи - Кота Мизунума асосан ўнг оёғи билан зарба йўллайди. У ОЧЛда олдинроқ «Токио» учун 3та гол урганди.

«H» гуруҳи

* 2006 йилдан буён Осиёда тўп сураётган черногориялик Деян Дамьянович ОЧЛда 27-голини уриб, турнир тўпурарлари рўйхатида 3-ўринга кўтарилиб олди.

* «Кашима Антлерс» ОЧЛда 8-марта иштирок этмоқда. У япон клублари орасида биргина «Гамба Осака» (9 марта)дан орқада, холос.

* «Кашима Антлерс» бунга қадар ОЧЛ доирасидаги охирги 18та ўйинда умуман дуранг қайд этмаганди (9та ғалаба, 9та мағлубият). Сўнгги дуранги 2011 йилнинг 19 апрелида «Сувон Самсунг» билан уй учрашувида кузатилганди - 1:1.

Ҳафта қаҳрамони. «Ал-Садд» ҳужумчиси Бағдод Бунеджаҳ 1991 йилнинг 30 ноябрида Жазоирнинг Оран шаҳрида туғилган. Сўнгги 3 мавсумдан буён Қатар Юлдузлар лигасида тўп сурмоқда.

Шу пайтгача «Ал-Садд» сафида 33 марта майдонга тушиб, 34та гол урган. Хусусан, аввалги мавсум 24та гол билан Юлдузлар лигаси бош тўпурари бўлди.

Минтақа ва миллий чемпионатлар бўйича таҳлил

Қатар ва Хитой клублари худди ўтган мавсумда бўлгани каби турнирни яна кўтаринки руҳда бошлади. Австралия вакиллари эса аксинча, барчани ажаблантиришди.

Ваҳоланки, «Сидней» ҳам, «Мельбурн Виктори» ҳам ўз олдига катта мақсадларни қўйган. Таиланд, Австралия ва Гонконг клублари ҳисобида ҳозирча ғалаба йўқ.

ФИКРАТ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz