Қайднома

Қидирув

Мини-футбол: Наманганда 7та ёш тоифасидаги Республика мусобақасининг дастлабки босқичи якунига етди

Мини-футбол: Наманганда 7та ёш тоифасидаги Республика мусобақасининг дастлабки босқичи якунига етди

  19.02.2018 17:39
  0
  301
Мини-футбол: Наманганда 7та ёш тоифасидаги Республика мусобақасининг дастлабки босқичи якунига етди

Наманган шаҳрида старт олган мусобақада 4 ёш гуруҳда ғолиблар аниқланди. 11 ёшлилар гуруҳида “Навбаҳор” футбол клуби қошидаги “Навбаҳор” БЎСМи, 13 ёшдаги гуруҳда Наманган шаҳрининг “Баркамол” БЎСМи, 15 ёшлилар гуруҳида Чортоқ тумани БЎСМи, 16 ёшлилар ўртасидаги баҳсларда эса Косонсой тумани БЎСМи муваффақият қозонишди. Қолган уч ёшдаги гуруҳлар мусобақаси февраль ойида ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг йиллик тақвимида белгиланган мини-футбол бўйича Республика биринчилиги 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган еттита ёш тоифадаги гуруҳда ташкил этилаётганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Махсус футбол мактаб-интернетлари, Олимпия захиралари коллежи, Болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, Ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилаётган мусобақанинг дастлабки босқич ўйинлари Наманган вилоятида ўз якунига етди. Бундан бир ой аввал мазкур мусобақанинг тўртта - 11, 13, 16 ва 17 ёшлилар гуруҳларида мусобақалар бўлиб ўтгани ва ғолиблар аниқланганлигини ёзган эдик. Куни кеча қолган гуруҳдаги баҳслар ҳам якунланди. Эътиборингизга барча гуруҳларнинг финали ва унда қайд этилган натижаларни ҳавола эътамиз.

Мусобақалар Наманган шаҳридаги “Баркамол Авлод”, “Паҳлавон”, НОЗСК, “Навбаҳор Умид”, “Ёшлик спорт” мажмуаларида бўлиб ўган мусобақаларда қуйидаги жамоалар финалда ғалаба қозонди:

“Навбаҳор” – “Косонсой” 4:3 (11 ёшлилар)

“Баркамол” – “Навбаҳор” 2:2. Пенальти 2:3 (12 ёшлилар)

“Наманган” – “Баркамол” 2:3 (13 ёшлилар)

“Баркамол” – “Навбаҳор” 5:3 (14 ёшлилар)

НОЗСК – “Навбаҳор” 3:2 (15 ёшлилар)

“Наманган” – “Чортоқ” 1:3 (16 ёшлилар)

“Навбаҳор” – “Косонсой” 2:3 (17 ёшлилар)


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz