Қайднома

Қидирув

ОЧЛ. «Локомотив» Эронда «Зоб Аҳан»га имкониятни бой берди

ОЧЛ. «Локомотив» Эронда «Зоб Аҳан»га имкониятни бой берди

  19.02.2018 19:27
  0
  568
ОЧЛ. «Локомотив» Эронда «Зоб Аҳан»га имкониятни бой берди

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун, 19 февраль куни Тошкентнинг “Локомотив” клуби Осиё чемпионлар лигасининг 2-тур доирасида Эроннинг “Зоб Аҳан” клубига қарши майдонга тушди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

“Локомотив” ўйинни негадир бўш ўтказди ва натижада биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлим старти 47-дақиқада рақибларнинг жарима тўпидан узатилган тўпини Табризи боши билан Нестеров қўриқлаётган дарвозага чиройли тарзда йўллаб ҳисобни очди.

Иккинчи бўлим давомида бир қатор вазиятлардан фойдалана олмаган “темирйўлчилар” ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда ўз дарвозаларидан яна гол ўтказиб юборишди ва шу тариқа ОЧЛдаги илк мағлубиятларини тан олишди.

Умид қиламизки, Ўзбекистон жамоаларининг мағлубиятли сериялари бугунги ўйиндан бошқа ўйинларда бошқа кузатилмасин.

ОЧЛ-2018

“B” гуруҳи. 2-тур.

Исфаҳон, Эрон. “Фуладшаҳр” стадиони.

“Зоб Аҳан” (Эрон) – “Локомотив” (Ўзбекистон) 2:0.

Голлар: Муртазо Табризи (47), , Муҳаммад Ризо Ҳуссайни (90+2).

“Зоб Аҳан”: 12.Муҳаммад Рашид Мазаҳери, 34.Милад Фахриддини (33.Саттари, 73) 88.Ҳамид Буҳамдан, 6.Холид Шафиеи, 2.Муҳаммад Нежадмаҳди, 8.Қосим Хададифар (30.Маҳди Ражабзода, 79), 5.Гиорги Гвелсесиани, 7.Сайид Муҳаммад Ризо Ҳуссайни, 11.Муртазо Табризи (3.Муҳаммадзода, 90), 99.Кирос, 10.Бахтиёр Раҳмони.

“Локомотив”: 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобур Йўлдошев, 5.Кахи Махарадзе, 7.Садриддин Абдуллаев (22.Санжар Шоаҳмедов, 76), 8.Шерзод Каримов (27.Сардор Мирзаев, 67), 9.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев (99.Чо Сук Жэ, 87).

Огоҳлантиришлар: Икром Алибоев 37, Олег Зотеев 64.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz