Қайднома

Қидирув

Бугун футбол. «Насаф» – «Ал-Васл»

Бугун футбол. «Насаф» – «Ал-Васл»

  20.02.2018 09:43
  0
  473
Бугун футбол. «Насаф» – «Ал-Васл»

Бугун Қарши шаҳрида катта футбол байрами. “Марказий” стадионимизда, қитъамизнинг нуфузли футбол мусобақаси бўлмиш Осиё чемпионлар лигасининг яна бир учрашуви бўлиб ўтади.

ОЧЛ-2018. “С” ГУРУҲИ. 2-ТУР

“НАСАФ” (ЎЗБЕКИСТОН) – “АЛ ВАСЛ” (БАА)

20.02.2018. “Марказий” стадион. 18:00да

Бош ҳакам: Жиллет Жаред (Австралия)

Қанот ҳакамлари: Бичем Эшли (Австралия), Раян Галлахер (Австралия)

Захира ҳаками: Сивакорн Пу-Дон (Таиланд)

Назоратчи: Рустам Юсуф Мирзо (Саудия Арабистони)

Комиссар: Эрик Ву (Австралия)

Бугун футбол ишқибозлари курашларга бой, қизиқарли ва муросасиз учрашувнинг гувоҳи бўлишига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Эрта тонгдан узоқ-узоқдан футбол ишқибозлари Қарши шаҳрига отланишади. Бугун улар ўз севикликларини қўллаб-қувватлашлари ва катта  футболдан баҳра олишлари керак. Бугун “Насаф”га мухлисларнинг далдаси ҳар қачонгидан зарур. “Аждарлар” бунга жавобан чиройли ва мазмунли ўйин кўрсатиб, ўз рақибини таслим қилишга тайёр.

“Насаф” бугун Осиё чемпионлар лигасидаги 20-учрашувини ўтказади.

Бирлашган Араб Амирликлари жамоаларига қарши 7-учрашувда майдонга тушади. Ўтган 6 учрашувда жамоамиз амирликликларни таслим эта олмаган. Аммо бугун тарих янгиланиши мумкин. Буни жуда ҳоҳлаймиз.

Барча футбол ишқибозлари номидан  “Насаф”га омад тилаймиз!

Футбол ишқбозларига эса, ўйин давомида ва ўйиндан сўнг хуш кайфият тилаб қоламиз.

Дарвоқе, чипталар сотуви бугун ҳам давом эттирилади. Чипта харид қилишга улгурмаган ишқибозлар бемалол чипталарни харид қилишлари мумкин.

“Марказий”га марҳамат қилинг!


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz