Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» БААда: 5-кун

«Пахтакор» БААда: 5-кун

  20.02.2018 09:54
  0
  304
«Пахтакор» БААда: 5-кун

Дубайдаги йиғиннинг бешинчи кунида "Пахтакор" тушга қадар машғулот ўтказиш билан кифояланди.

Сешанба куни "Ал-Ҳамрия"га қарши назорат учрашуви ўтказилиши сабабли Шота Арвеладзе машғулотни туш пайтига қадар ўтказишга қарор қилди. Маҳаллий вақт билан 11:15да старт олган машғулот бир соатга яқинроқ давом этди.

Барча футболчилар умумий гуруҳда биргаликда шуғулланишди. Қисқа қизишиб олиш, белгиланган ҳудудда тезкор тўп оширишлардан кейин жуфт-жуфт бўлган ҳолда футбол ўйналди. Машғулот охирида бош мураббий ўйинчилар учун махсус мусобақа ташкил этди.

Унда жарима майдони ташқарисидан дарвоза тўсинини нишонга олиш устида беллашишди. Шу тариқа бугунги машғулот қувноқ руҳда якунланди.

Иккинчи назорат учрашуви 20 февраль, сешанба куни Тошкент вақти билан 18:00да БАА биринчи лигаси иштирокчиси "Ал-Ҳамрия"га қарши "Ал-Ҳамрия" стадионида бошланади.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz