Қайднома

Қидирув

Эден Азар: «Барселона» - дунёнинг энг яхши клубларидан бири»

Эден Азар: «Барселона» - дунёнинг энг яхши клубларидан бири»

  20.02.2018 14:13
  0
  442
Эден Азар: «Барселона» - дунёнинг энг яхши клубларидан бири»

«Челси» яримҳимоячиси Эден Азар ЕЧЛ нимчорак финалида «Барселона»га қарши биринчи ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

«Барселона» бу мавсумнинг энг кучли ўйин кўрсатаётган жамоалардан бири. Умид қиламанки, «Челси» уйда ҳам сафарда ҳам ўзининг яхши томонларини кўрсата олади.

Сени тарихдаги энг яхши ўйинчилар - Месси ва Роналдуга таққослашлари ажойиб. Аммо мен мутлақо бошқачаман. Биз турли чемпионатларда ўйнаймиз.

Ўз ишимни бажаряпман, улар даражасига чиқишга интиляпман, улар сайёрадаги энг кучли футболчилар. Ҳар мавсумда қўлимда келганича ўйнайман. Агар дунёда энг яхши бўлишни истасанг, топ-ўйинларда ўзингни кўрсатишинг керак. Келинг, уриниб кўрамиз.

Энг яхши ўйинчиларга қарши ўйнасанг, уларнинг олдида ёрқинроқ ўйин кўрсатишинг керак. Уларнинг савиясига чиқишим учун эртага яхши ўйин кўрсатишим керак.

«Барса» - дунёнинг энг яхши клубларидан бири, у ўтмишда «Челси» билан ўйинларда муаммоларга учраган. Умид қиламанки, эртага бу яна такрорланади», - дейди Азар.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz