Қайднома

Қидирув

«Бавария» Мюнхенда «Бешиктош»ни аямади

«Бавария» Мюнхенда «Бешиктош»ни аямади

  21.02.2018 03:00
  0
  456
«Бавария» Мюнхенда «Бешиктош»ни аямади

Европа Чемпионлар лигасининг нимчорак финалидан ўрин олган “Бавария” ҳамда “Бешиктош” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. Учрашувда кутилганидек сенсация қайд этилмади, Мюнхенда қорли об-ҳавода ўйинни ўтказган “Бавария” меҳмонларни бешта гол билан сийлади ва деярли кейинги босқич йўлланмасини муддатидан олдин ҳал қилиб бўлди.

Мюллер ва Левандовскининг дубли ҳамда Кингсли Команнинг голлари якунда 10 киши бўлиб ўйнаган “Бешиктош”ни мағлуб этишга кифоя бўлди. Юпп Хайнкес шогирдлари эндиликда Туркия сафарида дарвозаларидан олтита гол ўтказиб юбормаслик вазифасини бемалол уддалашади.

ЕЧЛ, 1/8 финал.

Бавария – Бешиктош 5:0.

Голлар: 1:0 – 43 Мюллер, 2:0 – 52 Коман, 3:0 – 66 Мюллер, 4:0 – 79 Левандовски, 5:0 – 88 Левандовски.

Бавария – Ульрайх, Киммих, Боатенг, Хуммельс, Алаба, Хамес (Роббен, 44), Мартинес, Видаль (Толиссо, 83), Мюллер, Левандовски, Коман (Рибери, 81).

Бешикташ – Фабрисио, Адриано, Пепе, Вида, Эркин (Генюль, 69), Медель (Арслан, 85), Хатчинсон, Куарежма, Талиска, Бабел, Вагнер Лав (Тошич, 57).

Огоҳлантиришлар: Куарежма (33), Левандовски (38), Пепе (62).

Четлатиш: Вида (16).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz