Қайднома

Қидирув

Бадиий гимнастикачиларимиз Россияда совриндор бўлишди

Бадиий гимнастикачиларимиз Россияда совриндор бўлишди

  21.02.2018 13:21
  0
  425
Бадиий гимнастикачиларимиз Россияда совриндор бўлишди

Россия пойтахти Москва шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Гран-При мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли турнирда ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этишди. Ҳалқа билан машқ бажаришнинг жамоавий баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси қизлари муносиб иштирок этиб, учинчи ўринни қўлга киритдилар. Терма жамоамиз сафида Динара Равшанбекова, Ксения Александрова, Нилуфар Шомуродова, София Қосимова, Комола Эрназарова ва Шоҳсанам Норбўтаевалар ҳаракат қилишди. Баҳсларда биринчи ўринни Болгария терма жамоаси қизлари эгаллади. Иккинчи ўрин эса мезбонлар - Россия терма жамоаси аъзоларига насиб қилди.

Яккалик баҳсларида финал босқичигача етиб борган Сабина Тошкенбоева эса бешинчи ўринни эгаллади.

Спортчиларимизни ушбу муваффақият билан табриклаб қоламиз.


Манба: www.olympic.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz