Қайднома

Қидирув

Енгил атлетика. Тошкентда Марказий Осиё чемпионати ўтказилади

Енгил атлетика. Тошкентда Марказий Осиё чемпионати ўтказилади

  21.02.2018 17:00
  0
  471
Енгил атлетика. Тошкентда Марказий Осиё чемпионати ўтказилади

24-25 февраль кунлари пойтахтимизда енгил атлетика бўйича халқаро турнир ташкил қилинади.

 

Мусобақада 1999-2000, шунингдек 2001 йилдан сўнг туғилган ўсмирлар иштирок этишади. Турнирда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан ташриф буюрган ёш спортчилар қатнашадилар.

Мусобақанинг биринчи куни, 24 февралда 1999-2000 йилларда туғилган спортчилар ўртасида баландликка сакраш, ядро улоқтириш, тўсиқлар оша 60 метрга югуриш, 60, 400 ва 1500 метрга югуриш ҳамда 4х400 эстафета баҳслари ўтказилади.

25 февраль куни эса 2001 ва ундан кейинги йилларда туғилган спортчилар баландликка сакраш, ядро улоқтириш, 200, 800, 3000 метрга югуриш, 60 метрга тўсиқлар оша югуриш, уч хатлаб сакраш, 4х200 эстафетаси баҳсларида беллашадилар.

Мазкур турнир Республика Олимпия захиралари коллежида ўтказилади. Баҳслар соат 10:00да бошланиши режалаштирилган.


Манба: www.olympic.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz