Қайднома

Қидирув

«Насаф» тўп сураётган гуруҳда Хави бошчилигидаги «Ас-Садд» пешқадамга айланиб олди. Энди жамоа Қаршига келади

«Насаф» тўп сураётган гуруҳда Хави бошчилигидаги «Ас-Садд» пешқадамга айланиб олди. Энди жамоа Қаршига келади

  21.02.2018 12:33
  0
  508
«Насаф» тўп сураётган гуруҳда Хави бошчилигидаги «Ас-Садд» пешқадамга айланиб олди. Энди жамоа Қаршига келади

Қатарнинг «Ас-Садд» клуби Чемпионлар Лигасининг кетма-кет иккинчи ўйинида ҳам зафар қучишга муваффақ бўлди. Испаниялик машҳур футболчи Хави тўп сурадиган жамоа илк турни Амирликларда ўтказиб, иродали ғалабага эришганди. Бу сафар улар лигани йирик ғалаба билан бошлаган форслар етакчиси «Персеполис»ни ишончли ҳисоб билан мағлуб эта олди.

Шу тариқа «Насаф» ва «Персеполис»нинг очколари тенглашди. Навбатдаги турда эронликлар БААда меҳмон бўлса, «Насаф» Қаршида гуруҳ етакчиси «Ас-Садд»ни қабул қилади. Беллашувлар 5 март санасига тайин қилинган.

Чемпионлар Лигаси

«C» гуруҳи. 2-тур

20 февраль, сешанба

«Насаф» — «Ал-Васл» 1:0

Гол: Игорь Голбан, 57 (1:0).

«Ас-Садд» — «Персеполис» 3:1

Голлар: Боғдод Бунеджаҳ, 36 (1:0). Боғдод Бунеджаҳ, 51 (2:0). Буалим Куки, 66 (3:0). Симак Немати, 94+ (3:1).


Манба: www.daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz